Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​ News

Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 21-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши дарвозабони – Дилшод Йўлдошев ("Сурхон")

"Сурхон" бу турда "Навбаҳор" билан Наманганда баҳс юритиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ўйинда меҳмонлар посбони Дилшод Йўлдошев бир неча бор жамоасини голлардан қутқариб қолди ва сафарда муҳим 1 очко қўлга киритилишга ҳисса қўшди. Шу тариқа, Championat.asia сайти 24 ёшли посбонни 21-турининг энг яхши дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ортда қолган турда ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Шерлар" ўйиннинг биринчи таймида 10 киши бўлиб қолди, лекин шунга қарамай жамоа кучли рақиб устидан ғалабага эриша олди. Шундай қилиб, Камолиддин Тожиев Championat.asia талқинида турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" бу тур ўз майдонида ОКМК устидан йирик ғалабага эришди – 4:1. Баҳс жиззахликлар вингери Люпчо Дориевнинг бенефисига айланиб кетди. 30 ёшли футболчи биринчи таймда иккита гол уришга эришди ва иккинчи таймда голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, Люпчо Дориев Championat.asia талқинида 21-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

Дориевнинг биринчи тайм охирида урган голи айниқса чиройли чиқди. Чап қанотда тўпни эгаллаб олиб жарима майдони ичига кириб тўпни дарвозанинг узоқ юқори бурчагига жойлаб қўйди. Шу тариқа, Дориев Championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




 

Rating: +4   

Comments

+1   
16 sep 12:41:19
Mahmud Ttww
Дориев газни босс.
+1   
16 sep 12:27:08
Шухрат Хусаинов
Камолиддинга омад Хар доим ер булсин
+1   
16 sep 12:06:42
Бахтиёр Ашуров
Камолиддинни анча тажрибаси ошибди. Ўтган йилгидан анча ўсибди. Омадини берсин!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика