Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Гиоргос Донис: "Бугунги натижа ўйинга мос бўлди" News

Гиоргос Донис: "Бугунги натижа ўйинга мос бўлди"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.
“Бугун ОЧЛнинг 1-турини ўтказдик. Ўйин тенг кураш бўлди. Биринчи бўлимда “Пахтакор”, иккинчи бўлимда бизда хавфли вазиятлар кўп бўлди. Ҳисобни очганимиздан кейин дарҳол гол уришимиз мумкин эди. Ундан фойдалана олмадик. Менимча натижа ўйинга мос бўлди”, - дейди Донис.

- Иккинчи бўлимда жамоа кучини тежаб ўйнагандек туюлди. Бунга нима сабаб?
- Йўқ ундай бўлмади. Учрашув охирига бориб бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Ўйин охирида футболчилар бироз чарчаб қолди.

- Икки хил тайм кўрдик. Жамоаингиз “Пахтакор”нинг ўйин услубига қараб ўйнадими?
- Ўйин бошида тенглик кузатилди. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатдик.

- Дарвозабоннинг хатоларига қандай қарайсиз?
- Тўғри дарвозабонимиз хато қилди. Аммо уни айблай олмайман. Футбол жамоавий ўйин шу боис ғалабада барчанинг бирдек хиссаси бўлганидек мағлубиятда барча айбдор бўлади.

- Саудия Арабистонида мавсум айни қизғин паллага кирган. Ўзбекистонда эса мавсум энди бошланади. Бу давлат клублари ўртасидаги 3та ўйинда дуранг қайд этилди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ўзбек клублари футбол ўйнашга ҳаракат қилишади. Агрессив ўйнашади. Гуруҳимиздаги вазият шундайки ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз.

- Жавоб баҳсида “Пахтакор” қарши ҳужумда ўйнаши мумкин. Тактикани ўзгартирасизми?
- Ҳозир бу ўйин ҳақида ўйлаётганим йўқ. Шанба куни “Ал Иттиҳод” билан катта дерби бор. Шундан сўнг “Пахтакор” билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика