Latest news

18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  4 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  24 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Гиоргос Донис: "Пахтакор"га қарши осон ўйин кутмаяпман" News

Гиоргос Донис: "Пахтакор"га қарши осон ўйин кутмаяпман"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўртасидаги ўйиндан олдин иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида дастлаб Саудия Арабистони клуби бош мураббийи Гиоргос Донис ва ҳужумчи Ёсир Ал Қаҳтони қатнашди.

“Жамоамиз ОЧЛда доим катта мақсадларни қўямиз. Ўтган йил ярим финалда охирги сонияларда гол ўтказиб финалга чиқа олмагандик. Бу йил яна финалга чиқишга уринамиз. “Пахтакор”нинг ўйинларини кўриб чиқдик. Суперкубок учун баҳсни ҳам томоша қилдик. Жамоа анча курашувчан ва ҳаракатчан. Эртанги баҳс қизиқарли бўлади деб ўйлайман”, - дейди Гиоргос Донис.

“Пахтакор”нинг катта тарихга эга эканлигини биламиз. Таркибда бир қатор кучли футболчилар бор. Аммо бизнинг мақсадимиз ОЧЛни ғалаба билан бошлаш шу боис бор кучимиз билан ўйнаб кейинги босқичга чиқишга уринамиз”, - дейди Ёсир Ал Қаҳтони.

- Ўзбекистон ва Саудия Арабистони клублари ўртасидаги тўқнашувлар статистикасида устунлик сизлар томонингизда. Бу сиз учун қанчалик аҳамиятли?
- Статистика яхши нарса аммо барчаси майдонда ҳал бўлади. Ким ўйин куни яхши тайёр бўлса ўша жамоа ғалаба қозонади. Эртага бўшашишга ҳаққимиз йўқ. “Пахтакор” ўз уйида ўйнайди.

- “Пахтакор” ҳақида қандай маълумот бор?
- “Пахтакор”ни яхши ўргандим. Доим ўйинлардан олди рақибларни яхши ўрганаман. Улар асосан жамоавий ўйин эвазига ҳаракат қилишади.

- Сизнингча гуруҳда кимлар фаворит ҳисобланади?
- “Ал Ҳилол”ни гуруҳ фаворит ҳисоблашмоқда. Бунга қўшиламиз, аммо буни майдонда исботлашимиз керак. “Ал Жазира” ва “Тракторсози” клублари ҳам кучли.

- Таркибда йўқотишлар йўқми? Тошкентга барча етакчи футболчилар келдими?
- Сафимизда бир қатор йўқотишлар бор. 4 нафар ўйинчимиз жароҳат олган. Биз қийин даврни бошдан ўтказаяпмиз. “Пахтакор”га қарши ўйиндан кейин “Ал Иттиҳод”га қарши майдонга тушамиз. Бу деярли дербига тенг баҳс бўлади.

- Тиаго Невес жамоани тарк этди. Унинг ўрни қанчалик тўлдирилди? Карлос Эдуардонинг ўйинидан қониқаяпсизми?
- Тўғри Невес жамоамизнинг муҳим ўйинчиси эди. Бироқ бизда бир футболчи етакчи деб ўйламайман. Жамоавий ўйин бизда кучли. Карлос Эдуардо яхши ўйнамоқда. Аммо уни ҳам жамоанинг яққол етакчиси дея олмайман.

- Ўзбекистон терма жамоаси ва клубларга қарши ўйнагансиз. Эртанги ўйиндан олдин фикрларингиз?
Ёсир Ал Қаҳтони:
- Тўғри бир неча марта миллий терма жамоа ва клубларингизга қарши ўйнаганман. Эртага агар майдонга тушсам ўзимни кўрсатишга уринаман. Сабаби ўзбек жамоаларига қарши ўйнаш менга ёқади.

- Ўзбек клубларига қарши ўйин сизлар учун қанчалик ҳавотирли? Ёки бизнинг клубларга қарши оддий ўйин сифатида тайёрланасизларми?
Ёсир Ал Қаҳтони:
“Пахтакор”га қарши жуда кўп ўйнаганман. Олдин жамоа жуда кучли эди. Ҳозир таркибда ўзгаришлар бўлган. Эртага осон ўйин кутаётганим йўқ. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашамиз, шундагина 3 очкога эга бўлишимиз мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика