Latest news

22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  0 21:52ЕЧЛ финали. "Реал"нинг "Боруссия"га қарши ўйин учун таркиби маълум  4 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  36 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  0 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  8 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  10 19:202018 йилда пайдо бўлган клуб Премьер-лигага чиқди  3 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  12 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  13 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  9 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  14 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  13 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0

Гиорги Никабадзе: "Ал Иттиҳод" мағлуб бўлмайдиган жамоа эмас. "Навбаҳор" мақсади йўлида рақиб танламайди" News

Гиорги Никабадзе: "Ал Иттиҳод" мағлуб бўлмайдиган жамоа эмас. "Навбаҳор" мақсади йўлида рақиб танламайди"

"Навбаҳор" қишки трансферлар вақтид таркибига грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзени қўшиб олди.

Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"да тўп тепган футболчи эндиликда "лочинлар" шарафини ҳимоя қилади. Никабадзе "Ал Иттиҳод" билан ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Навбаҳор"га қандай қилиб келиб қолдингиз? Янги жамоангиз ҳақидаги дастлабки таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Янги жамоамда барчаси яхши ва ёқимли. "Навбаҳор" томонидан таклиф бўлди. Таклифни ўрганиб чиқиб рози бўлдим. Шартнома имзоладик. Бор гап шу. 

- "Нефтчи"дан кетишингизни сабаби нимада?

- Бу ҳақида гапиришни истамайман. Мен барча эътиборимни охиригача "Навбаҳор"га қаратганман. "Навбаҳор" билан барча мусобақаларда ғолиб чиқмоқчимиз. 

- Мослашиш қийин кечмаяптими?

- "Навбаҳор"да аҳил оила йиғилган. Бу ерга келгунимга қадар Тома Табатадзени билар эдим. Шу боис мослашишда муаммога дуч келмадим. 

- Олдинда "Ал Иттиҳод"га қарши учрашув кутмоқда. Бизда ҳали чемпионат бошланмаган. Бу омил расмий ўйинларда панд бермайдими?

- "Ал Иттиҳод"ни қандай рақиблигини ва кучини яхши биламиз. Лекин мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Бу тўсиқни енгиб ўтиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. 

- Рақиб таркибида маҳоратли ва тажрибали номлар кўп. "Навбаҳор" "Ал Иттиҳод"нинг устунлигини қандай қилиб йўққа чиқариши мумкин? 

- "Навбаҳор" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Шу боис ҳар қандай рақибни ютишимиз керак. 

- "Нефтчи" ва "Пахтакор"га қарши ўйинлар "Навбаҳор" учун принципиал аҳамиятга эга. Сиз қайси тўқнашувни кўпроқ кутяпсиз?

- Чемпионлик йўлида ҳар бир рақиб муҳим ҳисобланади. Мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика