Latest news

03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  1 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  13 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  17 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  13 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0

Гиорги Квесиешвили: “Натижа учун бош мураббий бош қотириши лозим” News

Гиорги Квесиешвили: “Натижа учун бош мураббий бош қотириши лозим”

“Бухоро”, “Андижон”, “Қизилқум” жамоаларида ҳар мавсум турли миллат вакилларига мансуб легионерлар ҳаракат қилишади.

Айримлари ўзининг ажойиб ўйинлари билан маҳаллий ишқибозларга манзур келган бўлса, баъзилари қисқа муддат тўп тепиб айтарли ҳеч қандай фойдаси тегмади. Гиорги Квесиешвили эса Ўзбекистондаги 4 йиллик фаолияти давомида ўзидан ижобий таассурот қолдира олди. Футболчи юртимиздан қолган хотиралари билан ўртоқлашиб, собиқ жамоаларининг айни вақтдаги ҳолатига муносабат билдирди.

“Менга Ўзбекистонда ҳамма нарса ёқарди. Кимларни таниган бўлсам уларни барчасини ҳозир ҳам ҳурмат қиламан. Бундан ортиқ яна нима керак менга. Инсонларни ва мухлисларни ҳурмати ва эътиборидан бўлак бахт йўқдир.

Ҳозирда натижалар қониқарсиз? Бу кўпроқ ишонч билан боғлиқ. Тўғриси, айни пайт вазият қандай эканлигидан бехабарман. Аммо, чемпионат ўйинларини, собиқ клубларим иштирокидаги учрашувларни кўриб бораман. Натижаларга бефарқ эмасман. Уларга мухлислик қилишда давом этмоқдаман.

Навоийдаги энг эсда қоларли баҳс “Пахтакор” билан бўлганди. Ўшанда мен оҳирги дақиқаларда гол уриб жамоамга қимматли бир очкони олиб бергандим. Тўғриси, пойтахт клубидан очко олиш ўша пайтда ҳам мураккаб эди. Аммо, биз буни уддалагандик.

Ишқибозлар доим натижа талаб қилишади. Улар бунга ҳақлидирлар. Чунки, бу уларнинг иши ҳисобланади. Ҳеч қайси футболчи ёки жамоа майдонга ютқазиш учун чиқмайди. Доим ғалаба қозонишни иложи йўқ. Гоҳида ўйин сифати яхши чиқмаслиги табиий ҳол деб биламан. Бу борада эса бош мураббий ёки мураббийлар штаби обдон ўйлаб бош қотириши керак.

Муваффақиятсизликда муаммо битта бўлмайди. Ҳақиқий муаммо жамоа атрофида. Футбода кимдир ютади ёки мағлуб бўлади. Агар сиз ютқаздингизми билингки, рақиб сиздан кучли ва бир бош устун.

Ҳозирда Грузияда ҳам карантин. Бутсаларимни михга илганман. Футболчи вақтида фаолиятини тугатишни билиши лозим деб ўйлайман. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим. Ўзбекистондаги дўстларимни, одамларни соғинаман. Лекин, бу тарихда қолди”, - дейди грузиялик футболчи. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика