Latest news

17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  0 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  0 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  3 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  2 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  10 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6

"Ғиждувон" бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов: “Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади” News

"Ғиждувон" бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов: “Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади”

Биринчи лиганинг 17-турида “Ғиждувон” жамоаси ўз майдонида “Жомбой”ни қабул қилди ҳамда 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдириб ўтди.

- “Хабарингиз бор, ўтган турда жуда аламли тарзда мағлубиятга учрадик. “Жомбой”га қарши ўйинга астойдил тайёргарлик кўрдик. Таркиб борасида катта таваккалга қўл урдик. Асосан ёшларни майдонга туширдик. Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади. Бугун имконият берганимиз 2000 йилда туғилган Ислом Бойсариев хет-трикка эришди. Очиғи, аввалги турда “Зомин”дан учралган мағлубият жамоага қаттиқ таъсир қилди. Биз жуда яхши имкониятларга эга бўлсак-да, омадимиз келмаганди. Шунинг учун ҳам “Жомбой”ни ютишимиз зарур эди.

- “Ғиждувон”нинг бугунги кунда асосий вазифаси нимадан иборат?


- Аслида бизнинг жамоамиз олдига Про-лигага чемпион сифатида йўл олиш вазифаси қўйилганди. “Зомин”га мағлубиятга учраб, имкониятларимизни пасайтириб юборган бўлсак-да, ҳали ҳамон мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Охиригача курашамиз ва мақсадимиз Про-лигага чиқиш.

- Рақобатчи жамоалар борасида қандай фикрдасиз?


- Бу йилги Биринчи лига баҳслари қизғин ва муросасиз кечмоқда. Чунки мен эътибор билан қарамоқдаман, ҳар бир жамоада иқтидорли ва яхши футболчилар кўп. Асосан ёшлар тўп сураётган бўлса-да, келажаги бор боллар кўзга ташламоқда. Айтайлик, “Зомин”, “Нефтгазмонтаж” ва “Навбаҳор-Фарм” жамоаларида яхши футболчилар талайгина. Шу ўринда ПФЛ раҳбарларига бир таклифим бор эди. Келгуси йиллардан бошлаб Про-лига ва Биринчи лига форматига яхшироқ эътибор беришса яхши бўларди. Негаки, Про-лигада жамоалар сони кам. Ишонинг, Биринчи лигадаги молиявий имконияти юқори жамоаларни Про-лигага қўйиб, иштирокчилар сони оширилса янада қизиқарли ўйинлар сони ошарди. Биринчи лигада ҳам ўз олдига вазифа қўядиган жамоалар чиқиб келади.

- Бугунги кунда “Ғиждувон” жамоасининг молиявий ҳолати қандай?


- Бу борада муаммомиз йўқ. Раҳбарият мукофат пулларини бермоқда. Маошлар бўйича ҳам узилишлар деярли йўқ. Раҳбарият йигитларни шу томонлама қўллаб келмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика