Latest news

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  2 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  4 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  10 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  55 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди News

Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингери Райан Гиггз манкунианликларнинг собиқ бош мураббийлари Сер Алекс Фергюсон ҳамда Луи Ван Гални таққослади.

"Сер Алексда барчаси бўлган - бошқарув, ахил кийиниш хонаси, тартиб, стандартлар тепадиган инсонлар, футболчиларни тушуниш... Унинг қўл остида шунчаки майдонга тушардик ва ўйнардик, чунки таркибимиз ҳам юқори сифатли футболчилардан ташкил топган ва улар бир неча йиллардан буён бирга фаолият олиб бораётганди.

Луи билан эса акси. Ҳар ўйинда тактикалар ўзгарарди. Сер Алекс даврида бир услубни танлаб, уни сайқаллаштирардик. Унинг қўл остидаги бирорта ўйинда 3 нафар марказий ҳимоячи билан майдонга тушганимизни эслай олмайман. Бўлгандир бир-икки марта, шунда ҳам катта ўйинларда ҳисобни ушлаб қолиш учун учинчи центрбэк майдонга тушган.

Луи биз билан ўйин ва тактик томонлама кўп ишларди. Ҳар ўйинга хар хил тайёргарлик режаси тузиларди, футболчилар эса хаддан ташқари кўп эди! Сер Алекс билан барчаси оддий давом этарди. Бу билан ички йиғилишлар бўлишини истисно қилмаяпман, аммо нима бўлганда ҳам тажрибали футболчилар доим мураббийнинг фикрларини тезда илғаб оларди. Масалан, Парк Жи Сунг марказда Пирлога тўп тушишига имкон қолдирмаслик керак бўлса буни ажойиб тарзда амалга оширарди.

Тартиб-қоида - энг асосийси. Бу жиҳат Сер Алекс ҳамда Луини боғлаб туради. Уларнинг иккиси ҳам стандартларни амалга оширадиган футболчиларни танлашда адашмаган", - деди Гиггз.  

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика