Latest news

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  4 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  2 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  12 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Германиянинг Reviersport нашрида Қирғизистон терма жамоаси етакчиси ҳақида мақола чоп этилди News

Германиянинг Reviersport нашрида Қирғизистон терма жамоаси етакчиси ҳақида мақола чоп этилди

Терма етакчиси ЖЧда ўйнашдан умидвор эканлигини билдирди.

Қирғизистон миллий терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Виктор Майер Германиянинг "Виденбрюк" клубига Ҳудудий лигага қайтиши учун муносиб тарзда кўмаклашди. Reviersport нашри томонидан унинг шарафига "Форвард жаҳон чемпионатини орзу қилмоқда" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Виктор Майер жорий мавсум "Виденбрюк" сафида ҳамма чемпионатлар каби тўхтаб қолган Оберлига Вестфаленда тўп тепди. Аммо у янада кўпроқ мухлислар қаршисида ўйнай олиши мумкин.

Виктор профессионал футболда катта муваффақиятларга эриша олмади. У футбол сир-асрорларини "Гамбург"да ўрганди. клубнинг биринчи жамоасига ўтиш арафасида эди, бироқ жароҳатлар унга панд берди. У "Шпортфройнде", "Оснабрюк", "Хафельзе", "Меппен" каби жамоаларда, шунингдек, Нидерландия иккинчи лигасида қатнашувчи "Эммен" клубида ўйнади, сўнгра 2017 йилда "Виденбрюк" сафини тўлдирди.

Майернинг халқаро фаолияти ҳам эътиборга молик. Бир неча йил давомида у Қирғизистон терма жамоаси учун 21 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани қайд этди.

"Ҳаммаси 2015 йилда, жамоа бошқаруви Александр Крестинин қўл остига ўтган кезларда бошланди. Мен "Меппен"да ўйнаб юрардим, ўша пайтларда скаутлар назарига тушдим ва мендан ташқари яна 3 нафар немис футболчиси терма ўқув-машғулотлар йиғинига таклиф этилди. Йиғин давомида ёрқин ўйин кўрсата олдим", - дея эслайди Майер.

Майер Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида, аниқроқ айтганда, Бангладешга қарши баҳсда дебют қилди ва шу вақтдан бери терма жамоада мунтазам равишда ўйнаб келмоқда. У нафақат, Шарқий Вестфалияда юзлаб мухлислар олдида, балки Япония ёки Австралия майдонларида 30 минг томошабин қаршисида ўйнади.

"Қирғизистонда ҳам мухлислар кўп. Уй ўйинларида бизни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлайдилар. Жамоамиз даражаси ўсиб бормоқда, сўнгги йилларда жуда яхши ривожланмоқдамиз", - дейди Майер.

У терма жамоадаги дебютини ўтказганида, жамоа ФИФА рейтингида 175-ўринни эгаллаб турган эди, ҳозир эса 96-ўринга жойлашган, бир мунча вақт 75-ўринда борганини ҳам таъкидлаш жоиз. 

2019 йили қишда қирғиз футболи тарихидаги энг муваффақиятли давр кузатилди, худди шундай Виктор учун ҳам. Қирғизистонликлар тарихда биринчи марта Осиё кубогида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу Майер учун фаолиятининг чўққиси бўлди, десак адашмаймиз. Қаҳрамонимиз жароҳати туфайли юзага келган 10 ойлик танаффусдан сўнг тузалди ва ҳозирда Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинига қўшилди.

"Мен Осиё Кубогида қатнашишга 100 фоиз тайёр эдим. Бироқ, мусобақа олдидан тиззам шишиб кетди ва қўрқинчли жароҳатга йўлиқдим. Менга бўғимим шикастланганини айтишди ва уйга қайтиб кетишимга тўғри келди", - деб эслайди Виктор.

Майер ушбу мавсум олдидан яшил майдонга қайтди. 18 ўйинда 6 та гол уриб, 10 та голли узатмани амалга оширди, жамоасига жадвалда етакчилик қилиш йўлида ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Чемпионат тўхтатилганидан сўнг, "Виденбрюк" юқорилаб, Ҳудудий лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

"Ишончим комилки, биз бунга спорт тамойилларга биноан эришдик ва барибир биринчи ўринни бой бермасдик. Ҳудудий лигада ўйнашга лойиқ эканлигимизни исботлай олдик".

Унинг "Виденбрюк" билан шартномаси 2021 йилда якунланади. Айтиш керакки, у яна миллий жамоага қайтди ва 2023 йили Осиё кубогида ўйнашга умид қилмоқда. Бугунги кунда Қирғизистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида кураш олиб бормоқда.

"Олдинда ҳали жуда кўп ўйинлар бор. Бироқ Қирғизистон билан Жаҳон чемпионатида ўйнашдан умидворман.  Бу менга орзудан ҳам зиёдроқ ҳис-туйғуни олиб келган бўларди", - дейди Майер.

Мирон Гойхман

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика