Latest news

23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  1 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1

Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди News

Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди

Германия терма жамоасининг самолёти Шотландиянинг Эдинбург шаҳрига фавқулодда қўнди.

Бу воқеа Германия футбол иттифоқи (DFB) томонидан маълум қилинди. Улар бу воқеани яна бир чашка қаҳва ичиш учун баҳона, деб ҳазил қилишди.

Кеча Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида Исландияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва тунда Германия сари йўл олди. Бироқ шошилинч равишда Эдинбургга қўнишга мажбур бўлди.

BILD маълумотларига кўра, рейс 7700 авария сигналини узатди. DFB эса самолёт қўнганига сабаб сифатида хавфсизлик профилактик текшируви ўтказилганини келтирди.

"Ҳамма (жамоа аъзолари – таҳририят) тартибли ва сабрли равишда авиация ходимларининг ўз ишларини хотиржам ва профессионал тарзда бажаришини кутишмоқда. Келинг, яна бир чашка қаҳва ичамиз", – дея ҳазил билан жавоб берди Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати.

Кейинчалик DFB Эдинбургга захира рейси келганини хабар қилди – ва жамоа Франкфуртга, кейин Мюнхенга жўнаб кетишини айтди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика