Latest news

09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  3 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  4 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  6 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  12 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4

“Геолог” маданият ва спорт соғломлаштириш мажмуасига фотосаёҳат News

“Геолог” маданият ва спорт соғломлаштириш мажмуасига фотосаёҳат

Қаршида шундай гўзал масканлар борки, бу ерда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар мужассам этилган.

Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” стадионини ҳамма билади, аммо бу ердаги замонавий дам олиш мажмуаси таркибига кирувчи маданий ва спорт иншоотлари фаолияти билан унчалик таниш бўлмасалар керак. Марказ 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда олти ёшдан 16 ёшгача ҳамда ундан катта ёшдагиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари, спорт билан шуғулланишлари ва билим олишлари учун барча қулайликлар яратилган.

Марказ хизматидан ҳозирги кунларда мингдан ошиқ ёшу-кексалар фойдаланиб келишмоқда. Марказда эркаклар ва аёллар фитнес заллари, йилнинг ҳамма фаслларида фойдаланиш имкони бор сузиш сув ҳавзаси (бассейн), Бу ерда йил давомида аёллар соати, болалар соати ва умимий тарзда малакали мутахасислар назоратида сузиш машқлари мунтазам олиб борилади.

Бундан ташқари ўн минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган стадион, жаҳон стандартлари талабига жавоб берувчи манеж (футбол зали), “Дельфин” номидаги ресторан, ёзда маданий ҳордиқ чиқариш учун катта очиқ сув ҳавзаси, ушбу суа ҳавзасида чўмилиш, катамаран ва қайиқларда сайир қилиш ҳамда ҳар-хил аттракционлардан фойдаланиш имконлари мавжуд. Бу мажмуада ҳаттоки соҳил футболи (пляж футболи) ўйнаш учун қумли майдон ҳам бор.

Ҳозирда мажмуадаги кичик спортзалларида миллий курашдан ташқари бир нечта шарқ якка кураши секциялари фаолият юритмоқда, бу ерда шуғулланаётган ёшлар спортнинг ушбу тури бўйича нафақат воҳамиз, балки мамлакатимиз шарафини ҳам халқаро мусобақаларда ҳимоя қилиб келишмоқда.

Мажмуа қошида ташкил этилган информатика, инглиз ва рус тилларини ўрганиш, шахмат-шашка, рассомчилик, зардўзлик уқув тўгаракларида фаолият юритаётган юқори малакали устоз ва мураббийлар ёшларга ушбу фан ва машғулотлар сирларини чуқур ўргатиб келишмоқда.

Бу ерда шунингдек боулинг спорт тури билан шуғулланиш учун замонавий жиҳозланган мажмуа ҳам фаолият юритмоқда. Бу ерда нафақат шаҳар аҳолиси балки шаҳримизга ташриф буюраётган меҳмонлар ҳам ҳордиқ чиқаришмоқда.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика