Latest news

09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  4 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  5 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  3 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  4 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  4 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам" News

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Ғиждувон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда биргина вазият туфайли пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар умумий холатда ёмон ҳаракат қилишмади. Жамоамизда молиявий муаммолар бор. Жамоамиз таркиби деярли янгиланди. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Иккинчи бўлимда олдинги чизиқда яхшироқ ҳаракат қилдик. Йигитлар мезбонлар дарвозасига тўп киритишни уддалашди.

- Хорижлик мутахассис ўйин давомида кўпроқ кўрсатма берди...

- Ҳа, у мураббийлар штаби томонидан тузилган режа ва кўрсатмаларни етказиб турди. У билан боғлиқ расмий жараёнлар сўнги босқичда.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларни ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳа, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Айнан охирида амалга оширилган 2 нафар ўзгариш жамоамиз учун фойдали бўлди.

- Ўйин соат 18:00да бошланди. Бу жамоамиз ўйинига таъсир кўрсатмадими?

- "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам. Об-ҳаво таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бироқ биз биринчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Мағлубият сабабини об-ҳаво билан боғламоқчи эмасман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика