Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"
15 mar 14:42
News
Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"
Гави Хулиан Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтисини қайтадан тепишни таклиф қилди.
"Реал" УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди.
Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида "матрасчилар" ҳужумчиси Хулиан Альварес зарбадан аввал сирпаниб кетди ва тўпга иккала оёғи билан тегди. Шунга қарамай у гол урди, бироқ бош ҳакам ВАР билан муҳокамадан сўнг уни ҳисобга олмади.
"Бу вазият бўйича катта баёнот бериш ниятим йўқ. Қарорни ҳакамлар қабул қилади ва уларда шундай қоида бор. Ушбу вазиятда нималар қилиш кераклигини билмайман, аммо ҳакам нима қилмасин, унга ишонишдан бошқа илож йўқ.
Бироқ мен қуйидагича йўл тутардим: Агар футболчи тўпга иккала оёғи билан тегса, пенальтини қайтадан тепсин. Аммо буни мен ҳал қилмайман, ҳакамлар қарор чиқаргани тўғри" - деди Гави.
Link :
Source : Relevo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments