Latest news

14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  8 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  12 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  4 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6

Гасперини: “Скудетто? Янада ўсишга эришмоқчимиз” News

Гасперини: “Скудетто? Янада ўсишга эришмоқчимиз”

“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гаспирини жамоасининг Италия А сериясида “Лечче” устидан (7:2) қозонилган ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен жамоам кўрсатган ўйиндан мамнунман. “Лечче” 0:2 ҳисобда ортда қолаётган вақтда “Аталанта” бироз муддат ўйин тизгинини қўлдан чиқаргандек бўлди, аммо тез орада тўп назоратини ўзимизга қайтардик ва ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта бошладик ва бу ўйинни ўз фойдамизга ҳал бўлишига замин яратди. Футболчиларим кўплаб вазиятларни яратишди ва чиройли голларга муаллифлик қилишди. 

Бу каби ўйинлар йигитларга ўзларига бўлган ишончни янада оширади. Ҳисоб йириклашган бўлсада, ўйин осон кечгани йўқ. “Аталанта” турнир жадвалида тўртинчи ўрин учун кураш олиб бораяпти ва биз яна ЕЧЛда ўйнаш ниятидамиз.

Кейинги йил Скудетто учун кураш олиб бора оламизми? Ҳозир бу ҳақда гапириш қийин. Чунки биз жуда кўп ўйинларда майдонга тушаяпмиз. Чемпионлик учун 90 очко тўплаш керак. Бизнинг мақсад эса ҳеч бўлмаса 70 очко йиғиш. Биз ўйиндан ўйинга ривожланиш истагидамиз”,  дейди “Аталанта” устози.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика