Latest news

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  6 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Ғарбий Осиё Чемпионати. Фаластин 2-турни ўтказди, Ливан эса Сурия билан ўйнади News

Ғарбий Осиё Чемпионати. Фаластин 2-турни ўтказди, Ливан эса Сурия билан ўйнади

Ироқда IX Ғарбий Осиё Чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, Фаластин терма жамоаси мезбонларга қарши тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Фаластинликлар ярим ҳимоячиси Ислом Батран иккинчи дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, ироқликлар Муҳаннад Абдулраҳим ҳамда Ҳусайн Алининг голлари эвазига мувозанатни ўз томонларига оғдиришди. Нуриддин Улд Али шогирдлари мусобақа доирасидаги илк баҳсда Яманни таслим (1:0) этишганди. Ироқ эса очилиш учрашувида Ливанни минимал ҳисобда (1:0) енганди.

Бугун, Ливан 2-тур доирасида Сурияга қарши тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ливан сафида голларни Нодир Матар ва Мони урган бўлса, рақиб ярим ҳимоячиси Аҳмад ал-Дуни эса жавоб тўпини киритди. 

Эртага,  «B» квартетидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Иордания термаси Баҳрайнга қарши тўқнаш келса, Саудия Арабистон эса Қувайт билан ўйнайди.

Умуман гуруҳ босқичи 11 август куни ўз якунига етади. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган терма жамоалар турнир ғолиблиги учун ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика