Latest news

23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 23:00"Ал Насср" - "Истиқлол"  13 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  15 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  17 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  11 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  11 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2

Гап майдонда эмас, мухлислар ва мураббийда News

Гап майдонда эмас, мухлислар ва мураббийда

Tags :  Навбаҳор
Кеча Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳсида майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Турнинг марказий баҳсларидан бири бўлгани учун стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Ўйин ҳам шунга яраша қизиқ кечди. Учрашувни бошқариб борган баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла ҳеч бир жамоага ён босмасдан, нимани кўрган бўлса шунга қараб қарор чиқарди.

Хуллас ҳакамга ҳеч бир томонлама эътироз йўқ. Гарчи ютқазган бўлса-да, "Пахтакор"га ҳам эътироз йўқ. Жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди, лекин вазиятлардан фойдалана олмади. Аслида дурангга тортадиган ўйин бўлди, бироқ омад кўпроқ мезбонлар томонида бўлиб, натижада "Навбаҳор" ўз майдонида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Шундай қилиб "лочинлар" ўтган йилдан бери давом этиб этиб келаётган уйда мағлуб бўлмаслик анъанасини яна давом эттиришди. "Навбаҳор" ўз уйида сўнгги бор 2016 йилнинг 27-турида "Қизилқум"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. 2017 йил бу жамоа ўз майдонида 15та ўйин ўтказиб, шундан 10тасида ғалаба қозонган ва беш бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 24-11.

Бу йил эса "лочинлар" кечаги ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 10-баҳсда ҳаракат қилиб, шундан 8тасида зафар қучишди ва икки бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 18-2. Демак, "Навбаҳор"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 25та ўйинга етди. Худди ўтган йил бўлгани каби "Пахтакор" бу гал ҳам Наманганда гол ура олмай мағлубиятга учради. Фарқи ўтган мавсум "шерлар" 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Энди икки оғиз Намангандаги майдон ҳақида. Тўғри, майдон ҳолати ҳавас қилгудек даражада эмас. Лекин бу ютқазиб қайтаётган жамоалар учун баҳона бўлмаслиги керак. Агар "Навбаҳор" ўз майдонида 25та ўйиндан бери ютқазмай келаётган экан, бунинг сабаби фақат майдон билан боғлиқмас. Бу ўринда аввало жамоа мухлислари ҳамда мураббийлар штаби меҳнатини эътироф этиб ўтиш жоиз. Наманганлик мухлислар шубҳасиз, ҳозирги кунда Ўзбекистон бўйича номер бир. Бунга ҳеч кимда эътироз бўлмаса керак.

Кечаги ўйинда ҳам стадион тўлди, қолаверса "Навбаҳор" сафарда ўйнаганида ҳам мухлислари доим қўллаб келишяпти. Шунингдек, жамоа мураббийлари ҳам яхши ишлаётганини айтиб ўтмасак бўлмайди. Фақат бир савол қизиқтиради: нима учун "Навбаҳор" уйдаги ўйинини сафарда ҳам кўрсата олмаяпти? Бу жамоа негадир сафар ўйинларига борганда ўзгаради-қолади.

Фактларга тўхталамиз. "Навбаҳор" шу мавсум сафарда 9та ўйин ўтказиб, шундан иккитасида ғалабага эришди: АГМК ва "Бухоро" устидан. Айтиш мумкинки, иккала беллашувда ҳам наманганликлар чиройли ўйин намойиш этиб беришди. "Металлург" ва "Насаф" билан дуранг қайд этилган бўлса, "Қўқон-1912", "Сўғдиёна", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор"га имкониятни бой берди. Жамоанинг сафар ўйинларидаги тўплар нисбати 8-12.

Қисқача таҳлил қиладиган бўлсак, "Навбаҳор" сафарда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор"га мағлуб бўлди. Қолаверса, биргина "Бунёдкор"га қарши ўйинни ҳисобга олмасак, "Пахтакор" ва "Локо" билан кечган баҳсларда жамоа ўйинида шиддат кўринмади. Нега шунақа? Лекин ўз майдонида ўйнаса "Навбаҳор"да иштиёқ ҳам, ғалабага бўлган интилиш ҳам яққол кўзга ташланади. Таққослаш учун "Пахтакор" уйда ҳам, сафарда ҳам бир хил ўйнаяпти. Йил бошида "Навбаҳор"нинг олдига чемпионлик мақсади қўйилганини ҳисобга олсак, фақат уйдаги ўйинларни ютишнинг ўзи камлик қилади. Чунки чемпион бўлишни хоҳлайдиган жамоа сафарда ҳам ўз рақобатчиларидан очко ола билиши лозим.

Умуман олганда, Наманганда бўлиб ўтаётган ҳар ўйиндан кейин меҳмон жамоа мураббийларнинг майдондан нолишига ўрганиб қолдик. Лекин бу асло баҳона бўлмаслиги керак. 2016 йилги мавсумда "Навбаҳор" ўз майдонида 6та беллашувда ютқазганди. Жамоа ўшанда "Локомотив" (2:3), "Металлург" (0:1), "Бунёдкор" (1:3), "Пахтакор" (1:5), "Бухоро" (1:2), "Қизилқум" (0:2) клубларига ютқазиб қўйган. Бундан ташқари, 2015 йил 4 марта ("Машъал", "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив"), 2014 йил эса икки бор ("Локомотив" ва "Пахтакор")га ўз майдонида имкониятни бой берган. Эътибор берсангиз, олдинги йиллари "Навбаҳор" сафарда мағлуб этган жамоалар орасида "Пахтакор" ҳам бўлган.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика