Latest news

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  5 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  5 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

Ғаллаоролдаги стадионни нега қабул қилишди ? News

Ғаллаоролдаги стадионни нега қабул қилишди ?

Кеча Олий лиганинг 7-тури олдидан Ғаллаоролда "Сўғдиёна" - "Машъал" баҳси бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсни "Машъал" клуби матбуот хизмати вакили сифатида шахсан стадионда кузатиб бордим. Албатта бу стадион йил бошида стадионларни қабул қилишда ёшлар лигаси баҳси ўтказиш учун рўйҳатдан ўтилмаган эди. Шунга қарамай "Сўғдиёна" бу баҳсни Ғаллаоролдаги стадионда ўтказишга қарор қилди ва бу қарор қабул қилинди.

2:0 ҳисобида жиззахликларнинг ғалабаси билан якунланган баҳсда умуман футбол баҳсини кузатмадик. Фақатгина тўп ошириши ва тўпни у ерда бу ерга ўтишини гувоҳи бўлдик. Ҳақиқатдан ҳам "Сўғдиёна" ёшлар кучли ўйин кўрсатди ва ҳақли ғалабага эришди. Буни инкор этмаймиз лекин бундай хароба майдонда ёшлар лигаси баҳсини қабул қилинишини эса тушуниб бўлмайди. Кийиниш хонаси ҳақида бир фикрни айтишни имкони йўқ. Ювиниш ва хожатхона эса стадионда умуман мавжуд эмас.

Ҳумоюн Давуров.


Кийиниш хонаси хароба аҳволда.


Нима учун талабга жавоб бермаган стадион қабул қилинди ?

Стадионнинг ювиниш ва хожатхонаси аллқачон ёпилиб қўйилган.


Ювиниш хонаси сифатида кириш зали танланди.


Стадион бошқа спорт турларига ҳам
"мослашган".


Стадионни ВИП лоржаси.


Таърифсиз .


Майдонни марказий чизиғи.

Мақсадимиз стадионни ёмонлаш эмас балки стадионларимизни талаб даражасига келтириш, қабул қилинган стадион қандай талаб асосида ўйинга рухсат берилган, ёшлар лигаси баҳслари қандай майдонларда ўтаётганини кўрсатиш. Камчиликларга кўз юмуб эмас, уни кўриб хулоса қилишдан иборатдир.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика