Latest news

18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  6 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  4 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  2 16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   5 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  5 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  1 15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  3 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  9 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  6 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  12 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  12 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  26 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  26 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги News

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги

Камерундаги қитъа биринчилиги антиқа ҳолатларга бой бўлмоқда, улардан эсда қолганларни мазкур видеомиз орқали ёдга олиб ўтамиз.


1. Гамбияга қарши ўйин олдидан ташкилотчилар Мавритания (0:1) мадҳиясини топа олишмади. Улар бунга уч марта уринди, аммо охир оқибат футболчиларнинг ўзи жонли тарзда мадҳияни ижро этишларига тўғри келди.

2. Тунис – Мали (0:1) учрашувини бошқарган ҳакам яхшигина қовун туширди. У аввалига 86-дақиқада финал хуштагини чалди, кейин эса хато қилганини билиб жамоаларни майдонга қайтарди ва асосий вақт тугашига 11 секунд қолганида учрашувни яна якунлашга қарор қилди.

3. Буркина Фасо – Тунис (1:0) учрашуви олдидан ўтказилиши керак бўлган матбуот анжуманига номаълум шахс кириб, микрофон ва кабелларни йиғиштириб олиб чиқиб кетди. Кейинчалик ташкилотчилар барча қурилмаларни ижарага олгани ва пуллар вақтида тўланмагани туфайли шундай қилингани маълум бўлади.

4. Малави термаси устози мусобақа ташкилотчилари кичик даражадаги жамоаларга паст назар билан қараётгани ва уларга овқат етмай қолаётганидан шикоят қилди.

5. Камерун – Комор ороллари (2:1) учрашуви эса алоҳида мавзу:

Комор оролларида ўйин олдидан киперлар билан боғлиқ муоммолар юзага келгани туфайли дарвозага бўйи 172 см бўлган ҳимоячи турди ва у дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Шунингдек, унинг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди. Ўйин давомидаги тиқилинчда эса бир неча киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

6. Гвинея – Зимбабве (1:2) учрашувини мусобақа тарихида илк бор аёл ҳакам бошқарди ва ўйин давомида у карточкасини йўқотиб қўйди. Карточкани топишда эса футболчилардан бири унга ёрдам берди.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика