Latest news

19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  3 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  4 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  6 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  9 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2

Виталий Левченко: "Ғалабага биз яқинроқ эдик. Адҳамзода бу каби вазиятлардан ҳар сафар фойдаланганда, ҳозир у "Реал"да бўларди" News

Виталий Левченко: "Ғалабага биз яқинроқ эдик. Адҳамзода бу каби вазиятлардан ҳар сафар фойдаланганда, ҳозир у "Реал"да бўларди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Бугун Фарғонада ҳақиқий футбол байрами бўлди. Ўйинчиларим уялтириб қўйишмади. Томошабоп, ёрқин ўйин бўлди. Байрам, дерби ўз номини оқлади, аммо гол бўлмади. 

- Қолдирилган ўйин сабаб кетма-кет икки марта пешқадамларга қарши ўйнашга тўғри келиб қолмоқда. Бунга қандай қарайсиз?

- Ўйлайманки, рақибга ҳам осон бўлмади. Кейинги ўйинда ҳам чемпионлик учун курашаётган жамоага қарши ўйнаймиз. Уларга ҳам осон бўлмайди. "Насаф" ҳам ғалаба учун майдонга тушади.

- Умар Адҳамзоданинг охирги дақиқалардаги вазияти ҳақида...

- Агар у бу каби вазиятлардан ҳар сафар гол урганда, ҳозир "Реал Мадрид" ёки бошқа жамоада ўйнаётган бўларди. Ҳа, реализация масаласи оқсамоқда. Бундай вазиятлардан фойдаланиш футболчига боғлиқ. Устида ишлаш керак бўлган ишлар бор. Кейинги турларда футболчиларимга омад тилайман.

- Биринчи давра деярли якунланди. Чемпионликка даъвогар жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир чемпионат қизиқарли тус олмоқда. Қайсидир жамоани маълум учрашувда уч очко олишини таҳмин қилиш қийин. Жамоалар даражаси деярли тенг. Айнан шуниси билан чемпионат қизиқарли бўлмоқда. Даража, қаршилик кучайиб бормоқда. Иккинчи давра қизиқарли бўлиши аниқ. Чемпионлик учун 4 ёки 5 жамоа курашиши мумкин. Олтин медал учун курашадиган жамоалар қанчалик кўп бўлса, даража ҳам ошади. Ҳамма ҳам чемпионликка эришмайди, аммо рақобат яхши бўлади. Ниманидир таҳмин қилиш жуда қийин.

- "Нефтчи" биринчи даврада барча кучли жамоалар билан уйда ўйнади. Иккинчи даврада клубга қийин бўлмайдими?

- Қийин бўлиши аниқ. Бугун ҳам кўрдингиз, қандай босим бўлганини. Менимча, ғалабага биз яқинроқ эдик, лекин маҳорат етишмади. Асосийси, чемпионатда интрига бор. Уйдами, сафардами тактика ва стратегияни тўғри танлаш керак.

-  "Навбаҳор" бу йил ОЧЛ саралашида иштирок этади. Жамоанинг ўйинидан келиб чиқиб, "Навбаҳор"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бу "Навбаҳор" қайси гуруҳга тушишига боғлиқ. Трансфер бозирига қарасангиз, Саудия Арабистони клублари ақл бовар қилмас трансферларни амалга оширишмоқда. "Навбаҳор"га  Саудия Арабистони клубларидан бири рақиблик қилса, анчагина қийин бўлади. Гуруҳга тенг рақиблар тўпланса, "Навбаҳор" натижа қилиши мумкин. Барча ўзбек жамоалари гуруҳдан чиқишларига умид қиламан.

- Бугун учрашувни 19 мингдан ортиқ томошабин бевосита стадиондан туриб томоша қилди. Фарғонага футбол байрамини қайтара олган мутахассис сифатида мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Мураббий сифатида ҳар бир ўйинда шунақа мухлисликни кўргим келади. Мухлисларимиз ҳар бир ўйинга шундай келадиган бўлишса, шахсан ўзим бахтли бўлар эдим. Чунки, бу қўшимча адреналин. Мураббий сифатида менга бу жуда ёқимли бўларди.

- Бугун Ларин ҳимояда бўлганда, у ўйинни кучайтириш мумкинмиди?

- Бизда рақобат бор. 22 футболчимиз бор. Уларнинг имконияти деярли тенг. Ҳамма ўйинчилар 90 дақиқадан ўйнашса, барибир баъзи пайтларда уларда тушиш бўлади. Бундан қочиб бўлмайди. Биз мураббий сифатида шуни назорат қиламиз. Catapult кўрсаткичларига кўра бугун биз Лариннинг ҳолатига 100% ишона олмасдик. Ўйинга Анвар тушди ва сифатли футбол кўрсатди. Бу рақобат деб аталади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика