Latest news

00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:36АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  3 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  88 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  1 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  12 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20

Габриэл Жезус қачон сафга қайтади? News

Габриэл Жезус қачон сафга қайтади?

"Арсенал" чемпионлик учун юришида Габриэл Жезуснинг сафга қайтишидан янада кучаяди.

"Тўпчилар" ҳужумчи Габриэл Жезуснинг майдонга қайтиши билан узоқ кутилган Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритиш учун курашида катта кучга эга бўлади.

Бразилиялик форвард Жаҳон чемпионати чоғида ноябрь ойида тиззасидан олган жароҳати туфайли шу пайтгача жамоасига ёрдам бера олмаётганди. У Шимолий Лондонга қайтди ва жарроҳлик амалиётидан ўтганидан кейин клуб тиббиёт ходимлари томонидан тикланиш дастурига олинди. 

Энди хабар қилинишича, Жезус кутилганидан анча аввал олдинги ҳолатига қайтиши мумкин. Футболчи келаси ой терма жамоалар ўртасидаги ўйинлар туфайли юзага келадиган танаффус олдидан тайёр бўлиши мумкин.

Ички лига ўйинлари "Арсенал" учун 19 мартдаги "Кристалл Пэлас"га қарши баҳсдан кейин кичик муддатга тўхтатилади ва айнан мана шу ўйинда Жезус майдонда ҳаракатланиши мумкин.

Бундан олдин Лондон клуби бир қатор муҳим ўйинларни ўтказади. Дастлабки иккитаси шу ҳафтада қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган "Эвертон" ва "Борнмут"га қарши бўлиб ўтади.

Жамоа устози Микель Артета ҳафта охирида "Лестер" устидан зафар қучилган ўйин олдидан юлдуз ҳужумчининг тикланиши борасида қисқача маълумот бериб ўтган эди: "Унинг ҳолати яхшиланиб бормоқда. Майдонда кўпроқ ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Унинг тиззасида оғриқ пайдо бўлмаяпти, бу чинданда ижобий ҳолат".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика