Latest news

09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  4 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  11 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1

Футзалчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетди News

Футзалчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Бангкокка жўнаб кетди

Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тонгда Таиланд томон йўл олди.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Бангкокда “Cонтинентал” халқаро футзал мусобақасида иштирок этади. Футзалчиларимиз турнирнинг дастлабки босқичида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашади.

Футзал терма жамоамиз Таиланд сафари олдидан 3-18 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва халқаро мусобақа учун якуний таркиб аниқлаб олинди. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 15 нафар футзалчини таркибга жалб этди.

Йиғин давомида испаниялик Аркаитз Сисниега ва Карлос Корона жамоанинг жисмоний тайёргарлиги ва дарвозабонлар маҳоратини янада яхшилаш бўйича фаолият олиб борди.

Бугун тонгда футзалчиларимиз Тошкент – Истанбул – Бангкок ҳаво рейси орқали Таиланд пойтахтига йўл олди. “Cонтинентал” турнири 25-июл куни старт олади. Биринчи турда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади.


Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Аббос Элмуродов ("Хуахин Жиззах"), Равшан Элибоев ("Пахтакор")
Ўйинчилар: Ихтиёр Ропиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Музаффар Аҳаджонов (барчаси АГМК), Машраб Одилов, Суннатилла Жўраев, Акбар Усмонов (барчаси Пахтакор), Хушнур Эркинов ("Металлург"), Дилшод Раҳматов ("Хуахин Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Максам Чирчиқ").

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика