Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон биринчи саватчадан жой олди News

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон биринчи саватчадан жой олди

Илк бор ўтказиладиган 20 ёшгача футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими 30 март куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Қуръа ташлаш маросими Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоалар 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида қайд этган натижаларига қараб 5та саватчага ажратилди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дастлабки саватчадан жой олди. Шунингдек, ушбу саватчадан Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси ҳам ўрин олган  

21 терма жамоа тўртта гуруҳга бўлинади. Битта гуруҳда 6, қолган уч гуруҳда 5тадан жамоа плей-офф босқичи учун курашади. Гуруҳларда 1–2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда ўтказилади.

1-саватча: Эрон, ЎЗБЕКИСТОН, Таиланд, Вьетнам.

2-саватча: Япония, Ироқ, Қирғизистон, Қатар.

3-саватча: Ливан, Саудия Арабистони, Хитой Тайпеи, Тожикистон.

4-саватча: Хитой, Малайзия.

5-саватча: Афғонистон, Баҳрайн, Бруней, Гонконг, Мьянма, Мўғулистон, БАА.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика