Latest news

09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  0 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Қозоғистон турнир ғолиби + ФОТО News

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Қозоғистон турнир ғолиби + ФОТО

Бугун "Tashkent Cup-2014" халқаро турнирининг сўнгги учинчи куни.
Паркетга турнир жадвалининг биринчи ва охирги ўринларини банд этиб турган жамоалар чиқиб келишди. Беларусь ҳамда Қозоғистон терма жамоаларининг баҳсини кузатиб бордик.


Беларусь - Қозоғистон 3:4
Голлар
: Р.Лазивк 4, Алексей Папов 14, А.Харбенко 24 - М.Першин 11, Игита 15, Н.Пенгрин 21, Ч.Яссенаманов 40

Беларусь: 1.Артур Навоичик, 4.Дмитрий Лос, 5.Александр Черник, 8.Юрий Алеиникау, 9.Ален Ҳарбенко, 2.Александр Алшевски, 3.Михаил Ҳарошка, 6.Вадзим Лушковски, 7.Дмитрий Ҳанчароу, 10. Яуҳени Чарнеика, 11.Константин Кусков, 13.Руслан Лазивк, 14.Алексей Папов, 16.Владзимир Страмилав.

Қозоғистон: 1.Игита, 6.Леонардо Мендонса,7.Николай Пенгрин, 11.Михаил Першин, 15.Павел Тако, 8.Динмухамбет Сулейменов, 9.Александр Довгань, 12. Алин Ассилҳан, 13.Сундеткали Мамаев, 14.Алексей Лопатюк, 16.Станислав Кононенко, 17.Константин Чеботарёв, 18.Нурим Кенжебаев, 10.Чингиз Яссенаманов.

Огоҳлантиришлар: Д.Лос 13, А.Алшевски 22 - Лео 4



                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди, Қозоғистон "Tashkent Cup-2014" ғолиби!!!

40. Гооооол, 3:4. Чарнеикаааа, 36 сония қолганда урилган гол....

37. Бу сафар Навоичикдан супер сейв...

35. Ҳар икки жамоада ҳам бештадан фол, кейингиси  дабл пенальтига олиб келади.

32. Игитааааа, супер сейв. Гол бўлмаслиги қийинроқдек эди

31. Игитадан бу сафар чиройли сейв

29. Игитадан навбатдаги кучли ва аниқ зарба, Навоичик ўз ўрнида. Бу Игитанинг ўйиндаги тўртинчи зарбаси.

26. Лушковскининг зарбасини Игита бурчакка чиқариб юборди.

24. Гооооол, 3:3. Ален Харбенко ҳисобни тенглаштирмоқда. Мана буни ўйин деса бўлади. Кетма-кет голлар.

22. Ўзбекистон билан ўйинда энг яхши деб топилган Алшевски огоҳлантирилди.

22. Игита кичик жароҳат олди, лекин ҳаммаси жойида.

21. Гооооол, 2:3. Николай Пенгрин жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

17. Пенгриндан кучли зарба, бироз ноаниқ.

15. Гооооол, Игитаааааа, 2:2. Қозоғистон термаси дарвозабони ҳисобни тенглаштирмоқда, бунақасини ҳар доим ҳам каўравермаймиз. Игита жуда кучли зарба билан рақиб дарвозабонини доғда қолдирди.

14. Гооооол, 2:1. Беларусь яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Игита бешинчи ўйинчи бўлиб ҳаракат қилаётганда шериги тўпни олдириб қўйди, Папов эса парашут услубида гол урди
.

11. Гооооол, 1:1. Михаил Першин ҳисобни тенглаштирмоқда.

10. Николай Пенгрин қулай имкониятдан фойдалана олмади.

10. Леонинг навбатдаги зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Леонинг ўнг томондан тепган кучли зарбасини дарвоза устуни қайтариб қолди.

4. Гооооол, Беларусь олдинга чиқиб олди, 1:0. Руслан Лазивк жамоасининг ўйиндаги биринчи голини киритмоқда.

3. Ҳар иккала терма жамоа ижросида биттадан кучли зарба кўрдик.

2. Беларусь терма жамоаси бош мураббийи бугун иккинчи дарвозабон Владзимир Страмилавни асосий таркибда майдонга туширди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика