Latest news

13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  3 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  22 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  102 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  2 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  31 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1

Футзал. Рустам Умаров: "Охиригача курашамиз" News

Футзал. Рустам Умаров: "Охиригача курашамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Панамага қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Панама билан ўйинда имкониятни бой бериб қўйди (1:3).

«Биз Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинимизда Панамани мағлуб этишни истагандик. Шу боис барча бор кучи билан ўйнади. Тезроқ гол уришни ўйладик. Балки шошилганимиз бизга халал бергандир. Якунда ўзимиз қилган хатолар туфайли ютқазиб қўйдик», - дейди 32 ёшли дарвозабон.

«Олдинда бизни қанчалик кучли рақиблар кутиб турганини ҳис этаяпмиз. Колумбия – ўтган мундиал ярим финалчиси. Бунга қўшимча равишда улар мундиал мезбони. Португалия – Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу жамоа таркибида Рикардиньо ва Кардинал каби футзалчилар ўйнашади. Илк турда бу икки жамоа ўртасидаги баҳс юқори савияда ўтди. Бироқ, Колумбияга келишимиздан аввал кимга қарши ўйнашимизни билардик. Бу Жаҳон чемпионати, бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Шу боис кейинги икки ўйинда янада кучли ўйнаб Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига очко қўшмоқчимиз. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар охиригача курашамиз», - дейди Умаров.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика