Latest news

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олиш таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  2 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Футзал. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари News

Футзал. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари

Хабарингиз бор, жорий йилнинг октябрь ойидан эътиборан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми старт олади.

“2021/22 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган футзал мусобақалари регламенти” 10.1-бандида кўрсатилгандек, футзалчиларни мусобақаларга рўйхатдан ўтказиш 2021 йилнинг 2 августидан 2021 йилнинг 6 октябрь кунига қадар давом этади. Қишки трансфер ойнаси эса 2022 йилнинг 17 январидан шу йилнинг 12 февралига қадар очиқ бўлади.

2021 йил 1 октябрь кунидан 6 октябрь кунигача футзал бўйича Олий лига баҳсларида қатнашувчи жамоалар учун тегишли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари сифатида қайд этилган.

 

Жамоаларнинг рўйхатдан ўтиш тартиби қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

1 октябрь (9:00 — 13:00) — АГМК

1 октябрь (14:00 — 18:00) — “Максам-Чирчиқ”

2 октябрь (9:00 — 13:00) — “Динамо”

2 октябрь (14:00 — 18:00) — “Нефтчи”

3 октябрь (9:00 — 13:00) — “Навбаҳор”

3 октябрь (14:00 — 18:00) — “Насаф”

4 октябрь (9:00 — 13:00) — “Металлург”

4 октябрь (14:00 — 18:00) — “Строитель Зарафшон”

5 октябрь (9:00 — 13:00) — “Локомотив”

5 октябрь (14:00 — 18:00) — “Бунедкор”

6 октябрь (9:00 — 13:00) — “Пахтакор”

6 октябрь (14:00 — 18:00) — “HUAXIN-Жиззах”.

 

Бунда 7 октябрь барча футзал жамоалари учун рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни сифатида белгиланади. Яъни, трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 6 октябрда тузилган меҳнат шартномаларини 7 октябрь куни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиш мумкин бўлади. Жамоалар дам олиш кунларидан ташқарида, аниқроғи, 1 октябрь санасига қадар ҳам рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими санасига тез орада аниқлик киритилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика