Latest news

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  1 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  4 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33

Футзал. Португалия - Ўзбекистон 5:1. Тўлиқ шарҳ News

Футзал. Португалия - Ўзбекистон 5:1. Тўлиқ шарҳ

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалиянинг Порту шаҳридаги йиғини доирасида ўзининг биринчи учрашувини ўтказди.

Халқаро ўртоклик турнирида иштирокини бошлаган Мендез шогирдлари Португалия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Муросасиз тарзда бошланган ўйин кўплаб чиройли вазиятларга бой бўлди.

Ҳар иккала терма жамоа ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ярата олган бўлсаларда, аниқлик борасида мезбонларнинг натижаси яхшироқ бўлди. Биринчи бўлимда Бруно Коэльо ва Рикардиньо томонидан урилган голларга, Ўзбекистон Артур Юнусовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда тажрибалироқ бўлган португаллар Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозани яна 3 бор ишғол этишди ва якуний натижа 5:1 ҳисобидаги кўринишни олди.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Портудаги ўзининг 2чи учрашувини ўтказади. Рақиб жамоаси Европанинг амалдаги чемпиони Испания бўлади.



Португалия – Ўзбекистон учрашувининг энг яхши ўйинчиси Рикардиньо бўлиб ўтган баҳс ҳақида фикр билдириб, Ўзбекистон аҳолисини Мустақиллик байрамининг 25 йиллиги билан табриклади. Хусусан, жаҳоннинг 2011, 2014 ва 2015 йилларидаги энг кучли футзалчиси шундай деди:

"Бугун терма жамоангиз жуда ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Айниқса биринчи бўлимдаги прессинг бизга анча қийинчиликларни олиб келди, аммо иккинчи бўлимда биз кучлироқ ҳаракат қилдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик. Бугун Ўзбекистонда мустақиллик куни байрами эканлигинидан хабарим бор. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон аҳолисини ушбу улкан байрам билан чин кўнгилдан табриклайман ва менинг социал тармоқларимдаги кўплаб ўзбек мухлисларимга миннатдорчилигимни билдираман".

Ҳалқаро ўртоқлик турнири
Порту, Португалия

Португалия – Ўзбекистон 5:1 (2:1)
Голлар
: Б. Коэльо (5), Рикардиньо (19), Мигель Ангело (22), Джо (31), Тьяго (39) – Юнусов (17)

Португалия
Дарвозабонлар
: 1.Бебе, 14.Криштиану
Футзалчилар: 2.Андрэ Коэльо, 3.Бруно Коэльо, 4.Мигель Ангело, 5.Фабио Сесильо, 6.Педро Кари, 8.Джо, 9.Жоао Матос, 10.Рикардиньо (с), 11.Ре, 13.Тиаго Брито

Ўзбекистон
Дарвозабонлар
:
1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов;
Футзалчилар: 3.Нодир Элибоев, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 15.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Рахматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарход Абдумавлонов, 13.Феруз Фахриддинов, 4.Шухрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 10.Машраб Одилов, 9.Илхом Хамроев.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика