Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Футзал. Ўзбекистон термаси бугун гуруҳ етакчилиги учун Қирғизистон билан беллашади News

Футзал. Ўзбекистон термаси бугун гуруҳ етакчилиги учун Қирғизистон билан беллашади

Эроннинг Табриз шаҳрида бугун, 17 октябрь куни Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги, 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 15:30 да гуруҳ етакчилари Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари бир-бирига қарши рўбаро келади. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа гуруҳ етакчисига айланади. Агар дуранг қайд этилса, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари яхшироқ тўплар нисбати эвазига гуруҳни 1-ўрин билан тугатади. Сўнгги тур олдидан турнир жадвали қуйидаги кўринишни олган.


Ўзбекистон термаси бугунги ўйинни кўк формаларда ўтказади. Рақиб Қирғизистон эса оқ либосларда майдонга тушади.


Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари кеча, 16 октябрь куни мос равишда Туркманистон (4:2) ва Непални (5:0) мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал ОЧ йўлланмасига эга бўлди.

“А” гуруҳи 3-турининг ҳеч қандай аҳамиятига эга бўлмаган ўйинда Непал ва Туркманистон ўзаро куч синашади.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “B” гуруҳида ҳам ОЧ чиптасини қўлга киритган жамоалар номи маълум бўлиб улгурди. Эрон дастлабки ўйинда Афғонистонни 8:2 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Тожикистон термаси афғонистонлик футзалчиларни қийинчилик билан 4:3 ҳисобида енгди. Демак, Эрон ва Тожикистон ОЧ йўлланмасини нақд қилди ва улар ўртасида бўлиб ўтадиган бугунги ўйин натижаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

Футзал бўйича ОЧ саралаши

“А” гуруҳи, 3-тур

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 

18:00  Туркманистон – Непал

Маълумот учун, Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун курашади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика