Latest news

10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  8 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  23 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  11 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  9

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ғалабасини қўлга киритди! Иқболнинг 3 та голи Малайзияни мағлубиятдан қутқариб қололмади News

Футзал. Ўзбекистон иккинчи ғалабасини қўлга киритди! Иқболнинг 3 та голи Малайзияни мағлубиятдан қутқариб қололмади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияга қарши ўйин ўтказди.

Учрашув 18:00дан бошланди. 

Ўйин Фарғонадаги "Само" спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Ажойиб комбинациядан кейин Ихтиёр Ропиев ҳисобни очиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.  

Иккинчи бўлим бошида терма жамоамиз навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди ва рақибнинг бор эътибори майдон бурчагидаги икки футболчимизга қаратилганида Даврон Чориев дарвоза олдида ёлғиз қолди ва ўзига узатилган тўпни осонлик билан дарвозага йўллаб қўйди. 

Рақиб ўйинни марказдан бошлаб дарҳол ҳужумга ташланди, дарвозабон ҳам марказга яқин зонада комбинацияда иштирок этаётганида тўп вакилларимиз томонидан олиб қўйилди ва Элбек Тўлқинов марказга ҳам етмаган нуқтадан тўпни дарвозага йўллаб қўйди.

Сен урмасанг сенга уришади... Жамоамиз Суннатилла Жўраев йўллаган тўп бўш дарвозага киришни "истамади" ва устунга тегиб қайтди, жавоб ҳужумини эса Сайир Иқбол Хон кучли зарбаси билан якунлади — 1:3 

Дилшод Раҳматов жамоамизнинг тўртинчи голига муаллиф бўлди. 

Қолган дақиқаларда эса Сайир Иқбол Хон яна иккита гол урди. Хет-трик қайд этган бўлсада, унинг ҳаракатлари Малайзияни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.  


Ўзбекистон - Малайзия 4:3
Гол: Ихтиёр Ропиев 1:0; Даврон Чориев 2:0; Элбек Тўлқинов 3:0; Дилшод Раҳматов 4:1 — Сайир Иқбол Хон 3:1; 4:2; 4:3.

Ўзбекистон (асосий бешлик): 1. Равшан Элибаев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев.
Захира: Ботиров, Одилов, Жўраев, Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Солиҳов, Элмуродов, Ахметзянов, Раҳматуллаев. 


Малайзия (асосий бешлик): 2. Абу Ханифа бин Ҳасан, 3. Муҳаммад Азри Раҳман, 11. Муҳаммад Саад Сани, 13. Муҳаммад Экмал Шахрин, 14. Зайнулзахин Синуан.


Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика