Latest news

16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  2 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  1 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  33 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  8 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0

Футзал. Осиё чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда News

Футзал. Осиё чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралаш босқичининг «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, қитъа чемпионатига йўлланмани қўлга киритганди.

Футзалчиларимиз шу йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев устозлигида терма жамоамиз сафар олдидан сўнгги йиғинни 15 январда бошлаганди.

Футзалчилар “Чиғатой” спорт базасида яшаб, “Бунёдкор” футбол Академиясига қарашли спорт залда машғулотлар олиб боришяпти. Машғулотларда куннинг биринчи ярмида жисмоний тайёргарликка, иккинчи ярмида эса техник-тактик ҳамда стандарт вазиятлардан фойдаланиш жиҳатларига эътибор қаратиляпти.

Терма жамоамиз 28 январь куни ўқув-машғулот йиғинлари доирасидаги сўнгги машғулотларини олиб боради. Йиғинларда иштирок этаётган 18 нафар номзод футзалчилардан бош таркибга кирувчи 14 нафари танлаб олинади ва 29 январь куни термамиз Хитой Тайпейи сари сафарга отланади.





Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика