Latest news

19:12Суперлига. "Машъал" - "Насаф". Таркиблар маълум  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  3 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   2 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  11 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  4 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0

Футзал. Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди News

Футзал. Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Шу йилнинг 15–17 октябрь кунлари Эроннинг Табриз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи беллашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун гуруҳда Қирғизистон, Туркманистон ва Непал билан куч синашади. Бугун, 14 октябрь куни “А” гуруҳи вакилларининг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва футзалчи Даврон Абдураҳмонов қатнашди.  

“Осиё чемпионатига саралаш босқичи формати олдингиларидан фарқ қилади. Авваллари Осиё чемпионатида 1–4 ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри ОЧ финал босқичига йўл оларди. Ҳозир эса барча жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда финал йўлланмаси учун курашади ва бу ўзига яраша рақобатни кучайтиради. Терма жамоамизнинг тайёргарлиги яхши ўтди ва биз бўлажак ўйинларига тайёрмиз.

Мамлакатимизда футбол ва футзалга бўлган эътибор ошиб бормоқда ва шунинг эвазига ушбу спорт тури ривожланмоқда. Осиё қитъасидаги барча жамоаларда ўзига яраша тактика мавжуд бўлиб, улар орасида кучсизлари йўқ”, – деди Баҳодир Аҳмедов. 



Шундан сўнг, Непал, Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ракеш Шреста (Непал): Саралаш босқичига тайёр бўлиб келдик. Бу ердаги жамоалар катта тажрибага эга, аммо биз Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун Эронга келганмиз. Ҳар бир ўйинда бор кучимизни берамиз.

Амиржон Муканов (Қирғизистон): Бизнинг жамоа янгидан шаклланмоқда, яъни, авлодлар алмашинуви амалга ошмоқда. Тажрибали ва маҳоратли футзалчиларнинг ёши ўтгани сайин, уларнинг ўрнини ёшлар эгалламоқда. Шу сабабдан Осиёда ўз ўрнимизни бироз йўқотдим. Аммо сабрли бўлишимиз ва ёшлар кучини синовдан ўтказишимиз зарур. Муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилиб, яқин 3 йил учун режа тузиб қўйганмиз. Барчаси ўз изига тушади деган умиддаман.

Ёқуб Овезов (Туркманистон): Эронга биринчи келишимиз эмас. Бу ерда терма жамоа билан ўқув-машғулоларида қатнашганмиз. Жамоамиз асосан 23–25 ёшли футзалчилардан иборат. Умид қиламанки, саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ОЧ финал босқичига йўл оламиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралаш босқичидаги иштирокини эргата, 15 октябрь куни Непал термасига қарши бошлайди. Мусобақа тақвими ва жадвалини мазкур ҳавола орқали кузатиб бориш мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика