Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Таиланд МТЖ - "Олмалиқ" 5:1 News

Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Таиланд МТЖ - "Олмалиқ" 5:1

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олган Ўзбекистон чемпиони "Олмалиқ" кеча Таиланд миллий терма жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

Олмалиқликлар расмий сайти берган маълумотга кўра жамоа таркибида фақатгина Хуршид Умаралиев кичик жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмаган. Ҳужумкор ўйинда таиландликларнинг қўли баланд келди - 5:1. Эътиборга молик томони, Таиланд терма жамоасини айни пайтда испаниялик мутахассис Мигел Родриго бошқармоқда. Ушбу мураббий Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Япония терма жамоасини бошқарган эди.

Ўртоқлик учрашуви

Бангкок, "Sports Authority Gymnasium"

Таиланд МТЖ - "Олмалиқ" 5:1

Голлар: Пхукан 6, Ванлоп 16, Варут 26, Виват 28, Кирати 35 - Андрей Шлема 19


Учрашувдан кейин Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Мигел Родриго ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Олмалиқ" клубига қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Биз бор йўғи бир неча кун тайёргарлик кўрдик. Жамоамизда супер юлдузлар йўқ, бу жамоавий ўйинни ривожлантиришимизга хизмат қиладиган омил. Бундай ҳолатда жамоа саноқли ўйинчиларга таяниб қолмайди", - дея таъкидлаб ўтган Мигел Родриго.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика