Футзал. "Олмалиқ" жамоасининг ўйинлар тақвими
15 jul 2016 10:06
News
Футзал. "Олмалиқ" жамоасининг ўйинлар тақвими
Ўзбекистон номидан ушбу мусобақада "Олмалиқ" жамоаси иштирок этади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпионлари "B" гуруҳида Эроннинг “Тасисат Дарёи” ҳамда Ливан чемпиони “Ал Маядин" клубларига қарши кураш олиб боришади.
Бугун барча гуруҳларда биринчи тур беллашувлари ўтказилади. Александр Петров бошчилигидаги "Олмалиқ" дастлабки ўйинни мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Эрон чемпиони "Тасисат Дарёи" жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 15:00да бошланади. Қуйида вакилларимиз жой олган "B" гуруҳидаги ўйинлар тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
"B" гуруҳи
1-тур
15.07.2016
15:00. "Тасисат Дарёи" - "Олмалиқ"
Бангкок, "Bangkok Arena"
2-тур
16.07.2016
15:00. "Ал Маядин" - "Олмалиқ"
Бангкок, "Bangkok Arena"
3-тур
17.07.2016
"Тасисат Дарёи" - "Ал Маядин"
Бангкок, "Bangkok Arena"
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа чорак финалга йўл олади. Мусобақада "Олмалиқ" клубига омад тилаб қоламиз.
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments