Latest news

Футзал. Олий лига. Қийин кечган баҳсда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўзаро дуранг ўйнади News

Футзал. Олий лига. Қийин кечган баҳсда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўзаро дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғона шаҳридаги "Само" аренада футзал бўйича Олий лига баҳслари давом этмоқда.

Мазкур чемпионатнинг тўртинчи кунидан ўз иштирокларини бошлаган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" клублари ўзаро тўқнаш келишди. Тенгма-тенг ўйин ва муросасиз курашлар остида ўтган беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Футзал. Олий лига. 

1-тур. Тўртинчи кун.

Фарғона. "Само" арена.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:1

Голлар: Феруз Фахриддинов, 7 (1:0), Дониёр Сотволдиев, 10 (1:1)

"Пахтакор": Суннатилла Анваров, Феруз Фахриддинов, Константин Свиридов, Акмал Элмуродов, Алишер Ибрагимов, Дилшод Ирисалиев (С), Абубакир Усмон, Сардор Бабажанов, Муҳаммад Зоиров, Шоислом Шобаҳромов, Шерзод Мустафаев, Заҳриддин Абдувалиев.

"Навбаҳор": Аъзам Матвалиев, Дониёр Сотволдиев, Фарҳоджон Шакиров, Хакимжон Абдурашидов, Илёс Маллаев, Исломбек Жўраев, Ғулом Мамажонов (С), Аҳмадхон Мамадалиев, Абдулло Ўринбаев, Хакимбой Тожимирзаев, Бурҳониддин Содиқов, Нурали Исақов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика