Latest news

20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 2:4 (матнли трансляция)  29 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  64 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10

Футзал. Олий лига 1-турига мезбонлик қилаётган Фарғонадаги "Само" аренасидан фоторепортаж News

Футзал. Олий лига 1-турига мезбонлик қилаётган Фарғонадаги "Само" аренасидан фоторепортаж

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми 9 октябрь санасида старт олди.

Янги мавсумнинг илк тур учрашувларига Фарғонадаги "Само" спорт мажмуаси мезбонлик қилмоқда.

Маълумки, футзал учрашувлари сўнгги вақтларда асосан Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах шаҳарларида ўтказиб келинаётганди. ЎзПФЛ юртимизда футзални янада оммалаштириш ва футзал манзиллари географиясини кенгайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан яқиндан иш олиб борган ҳолда "Само" спорт мажмуаси мамлакат чемпионати баҳсларини қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилди.

Мазкур мажмуа 2019 йилда қуриб битказилган. Айни пайтда футзал учрашувлари бўлиб ўтаётган зал 2980 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Нафақат миллий чемпионат учрашувлари, балки халқаро футзал учрашувларига ҳам мезбонлик қилиш имкониятига эга "Само" аренасида VIP, CIP кабиналар, ОАВ учун махсус медиа ҳудуд, замонавий табло ҳамда жами 6 та кийиниш хонаси мавжуд.

Қуйида "Само" спорт мажмуасидан фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика