Latest news

21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  3 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  6 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  56 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1

Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон Япония қарши кўк рангли формада ўйнайди News

Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон Япония қарши кўк рангли формада ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувни ўтказади.

“B” гуруҳи 3-турида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Японияга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон ва Япония дастлабки икки турда 6 очкодан тўплаган ҳолда муддатидан аввал чорак финал масаласини ҳал қилган бўлса-да, бугунги беллашув гуруҳ етакчисини аниқлаб беради. Гуруҳ ғолиби чорак финалда "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.

"А" гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган. 2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда.

Ўзбекистонлик футзалчилар бугун кўк рангли формада майдонга тушади. Япония эса оқ либосларда ўйнайди.


Параллель равишда “B” гуруҳининг қолган икки вакили – Жанубий Корея ва Тожикистон термалари ўзаро куч синашади.

Футзал. ОЧ–2018
“B”гуруҳи, 3-тур
5 февраль, душанба

13:30     Ўзбекистон – Япония
13:30     Тожикистон – Жанубий Корея

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика