Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган? News

Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган?

Таиланд мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари қизғин тус олди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши, ёрқин ўйинлари қилишимиз керак бўлган доимги иш. Шундай экан ажабланарли томони йўқ. Лекин мусобақада кўз кўриб, қулоқ эшитмаган натижалар бўлиб кетди. Шарқий Осиё вакиллари футзалдами, футболдами доим ўз ўрнига эга бўлиб келган. Ҳар бир мусобақада совриндорлар қаторида бўлган. Айниқса Япония. "Самурайлар"ни синдириш бу галги турнирда Марказий Осиё вакиллари чекига тушди. Дастлаб Қирғиз Республикаси уларни таслим қилган бўлса, Тожикистон дуранг ўйнаб ўзини кейинги босқичга олиб чиқди. 

Япония тарихида биринчи маротаба 

Футзал бўйича Осиё Кубоги баҳслари 1999 йилдан бери ўтказиб келинади. Шу пайтгача ташкиллаштирилган 16 мусобақанинг 12 тасида совриндорга айланган. 3 та турнирда плей-оффда қоқилган бўлса, 1 тасида 1/8 финалдан ортга қайтган. Яъни, "кун чиқар юрт" ўғлонлари барча мусобақада гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтган. Демак Япония ўз тарихида илк бор ортга жуда эрта қайтадиган бўлди. Яна бир қизиқ факт шуки, 2016 йил Тошкент мезбонлик қилган Осиё Кубогида ҳам шунга ўхшаш вазият юз бергани ёдимга тушди. Чорак финалда Вьетнам билан тўқнаш келган "самурайлар" пенальтилар сериясида имкониятни бой беради. Ютган жамоа мундиал саралаши йўлида иштирокини давом эттирарди. Шунга қарамай Японияда имконият сақланиб қолинганди. Бунинг учун улар плей-офф босқичида Қирғиз Республикасини таслим қилишлари керак эди. Ўшанда Александр Полковский устозлик қилган қирғизистонликлар рақибини 6:2 ҳисобида таслим қилади. Улар 8 йилдан сўнг яна учрашишди. Бу сафар ҳам қурбон Япония. Аммо якуний ҳал қилувчи баҳсда қўшниларимиз Австралия тўсиғидан ўта олишмаган эди.

Мундиал 8 йилдан сўнг "самурайлар"сиз ўтади 

Япония ўз тарихида биринчи маротаба 1989 йил Нидерландияда ўтган мундиалда қатнашган. Шундан сўнг кейинги 3 та Жаҳон чемпионатига йўлланма олмаган. 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган мусобақаларда Япония ўз омадини синаб кўрган. 2016 йил Тошкентда ўтган турнирда омадсизликка дуч келган бўлса, 2021 йил Литва заллари уларни қарши олган. Умумий ҳисобда Япония ўзининг 5 мундиалига чипта қўлга кирита олгани йўқ. Чипта соҳиби энди бошқа мамлакат. Буни эса бир неча кунларрдан сўнг билиб оламиз. 

Япония чиқиб кетди. Лекин фаворитлар ўзгармаган 

Осиё кубоги Япониясиз давом этсада ғолиблик учун фаворит ўзгаргани йўқ. Ўзбекистон ва Эроннинг имкониятлари ҳақида ортиқча нутқ сўзлашга ҳожат йўқ. Эроннинг Осиёдаги гегемонлигига ўтган мусобақадагига айнан Япония нуқта қўя олганди. Мен терма жамоамизга ишонаман ва форсларни ютишига шубҳа қилмайман. Бош совринни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга олиб келишларини истайман. 

Эслатиб ўтамиз, турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда. Тўртта кучли жамоа (Ўзбекистондан ташқари) шу йил юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мезбон давлат Ўзбекистон автоматик тарзда бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Шундай қилиб, агар Ўзбекистон ярим финалга чиқса, мундиалнинг сўнгги йўлланма эгасини аниқлаш учун алоҳида плей-офф босқичи такшил этилади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика