Latest news

23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  0 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  0 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  1 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  2 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  5 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол" News

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2000. "Янги қирол"

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб бораяпмиз. 

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол"

ЖЧ-2000

Мини футбол бўйича тўртинчи Жаҳон чемпионати 2000 йили Гватемалада ўтказилди. 18 ноябрдан 3 декабрга қадар давом этган мундиал тарихда ўзига хос бурилиш ясади. Сабаби, мухлислар янги чемпионни кўришга муваффақ бўлишди. Бразилиянинг гегемонлигига Испания чек қўя олди. "Қизил фурия" 4 йил олдин финалда учралган мағлубият учун финалда ўч олди ва тарихий натижани қайд этди. Россия бу сафар бронза учун ўйинда имкониятни бой берди, Португалия русларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу мусобақани умумий ҳисобда 94179 нафар мухлис бевосита ареналардан кузатиб борди.

Ушбу мундиалда ҳам 4 йил аввалгисида бўлгани каби бразилиялик Маноэль Тобиас энг яхши тўпурарликни ҳам, энг яхши ўйинчи номини ҳам ўзиники қилади. Шунингдек, кейинчалик футзалнинг ёрқин юлдузига айланган Фалькао ҳам айнан Гватемалада Жаҳон чемпионатларидаги дебютини нишонлаган.



ЖЧ-2000, Финал
03.12.2000, "Domo Polideportivo" спорт саройи
Бош ҳакам: Новак Иван (Хорватия)
Мухлислар: 7568

Испания - Бразилия 4:3
Голлар:
Даниэль 2 (пен.), Хави Санчес 20, Хави Родригес 36, 39 - Андерсон 18, Мануэль Тобиас 30, Вандер Кариока 35

Испания: Жесус, Жулио, Санти, Адева, Орол, Хави Санчес, Хави Родригес, Пауло Роберто, Рикер, Даниэль.

Бразилия: Лавозиер, Андерсон, Андре, Маноэль Тобиас, Фининьо, Шумахер, Индио, Ленисио, Фалькао, Вандер Кариока.

Огоҳлантиришлар: Санти 16, Орол 26 - Ленисио 2, Андерсон 18, Индио 28



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2000
Ўтказилган жойи:
Гватемала
Ўтказилган шаҳарлар: 1 (Гватемала сити)
Ўтказилган санаси: 18 ноябрь - 3 декабрь, 2000 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 94179 (ҳар ўйинга 2354)
Урилган голлар: 302 (ҳар ўйинга 7.55та гол)
Тўпурар: Маноэл Тобиас (Бразилия, 19та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Испания
Иккинчи ўрин - Бразилия
Учинчи ўрин - Португалия
Тўртинчи ўрин - Россия


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика