Latest news

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  1 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  3 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  14 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

Футзал. «Максам-Чирчиқ» – 2013 йилги Уюшма Кубоги ғолиби! News

Футзал. «Максам-Чирчиқ» – 2013 йилги Уюшма Кубоги ғолиби!

2013 йилги Футзал Уюшмаси Кубоги финали мусобақанинг энг асосий ўйини мақомини тўла оқлади.

Унда «Максам-Чирчиқ» ва «Ардус» жамоалари жуда шиддатли ўйин кўрсатиб, «Ўзбекистон» спорт мажмуасига йиғилган томошабинларга футзалнинг барча гўзалликларидан баҳра олиш имконини беришди. Финал тўқнашувида эса рақиб дарвозасига учта гол уриб, ўз дарвозасидан атиги битта гол олиб чиққан «Максам-Чирчиқ» ғолиб чиқди.

Финал учрашувида «Ардус» деярли оптимал таркибни рўйхатдан ўтказди. Фақатгина жароҳат олган жамоа сардори – Андрей Шлёма заявкадан ташқарида қолиб кетди, айни вақтда, пойтахт жамоаси сафини Дилшод Ирсалиев, Фарҳод Абдумавлонов ва Жамолиддин Шарипов тўлдирди. Мусобақа старт олган вақтда бу ўйинчилар Қозоғистон клубида кўрикдан ўтишаётган эди.

Таркиби кучайган «Ардус»га «Максам-Чирчиқ» фақатгина ўзининг ёрқин ва амалда мукаммал ўйини билан жавоб бериши мумкин эди. Холисона айтганда, бутун мусобақа давомида, Уюшма Кубогининг бошқа иштирокчилари билан таққослаганда, чирчиқликлар энг яхши ўйинни кўрсатишаётган эди. Бунда жамоа фахрийси Баҳодир Аҳмедовни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Ўйинчи сифатида «Максам-Чирчиқ» шарафини ҳимоя қиладиган футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи 38 ёшида идеал тайёргарликка эга.

Ўйиннинг ўзи тенгкурашлар остида ўтди. Томонлар ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, рақибнинг гол уриши учун имкон бермасликка ҳаракат қилишди. Учрашувдаги дастлабки гол 16-дақиқада урилди. «Максам-Чирчиқ» тезкор қарши ҳужумга ўтди ва уни Илҳом Юсуфжонов ўзининг аниқ зарбаси билан муваффақиятли якунлади.

Юсуфжоновнинг голига «Ардус» Аъзам Саидаҳмадовнинг аниқ зарбаси билан жавоб берди. Рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетишга муваффақ бўлган Саидаҳмадов таймнинг сўнгги дақиқасида «Максам-Чирчиқ» дарвозаси тўққизлигини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлим ўзининг шиддати ва гўзаллиги борасида биринчи таймдан ортда қолгани йўқ. Спортчиларининг ҳаракатларидан шу куни майдонда Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчилари тўп сураётгани кўриниб турганди. Улар орасидаги энг ёши улуғ ўйинчи – Баҳодир Аҳмедов эса ўйин қаҳрамонига айланди. Айнан Аҳмедовнинг 32-дақиқада, жамоасининг ажойиб ҳужумини гол билан якунлаши ўйиннинг боришини ўзгартирди. Шундан сўнг «Ардус» таваккал юриш қилиб, майдонга бешинчи ўйинчини туширди.

Ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг «Максам-Чирчиқ» ҳимояда ўйнаб, ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. «Ардус» эса бор кучи билан ҳисобни тенглаштириш учун интилди, бироқ беш киши бўлиб ҳужумда ўйнаш ҳам пойтахт клубини мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Қўшимчасига, 40-дақиқада «Максам-Чирчиқ» дарвозабони Клим Тюгаев рақиб дарвозаси бўш эканлигидан фойдаланиб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Мусобақа якунларига кўра, турли йўналишлар бўйича энг яхшилар аниқланди:

Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси – Андрей Шлёма («Ардус»)
Мусобақа тўпурари – Дилшод Раҳматов («Ардус»)
Мусобақа энг яхши дарвозабони – Клим Тюгаев («Максам-Чирчиқ»)

Ўзбекистон Футзал уюшмаси Кубоги-2013, финал
26 сентябрь, пайшанба
«Максам-Чирчиқ» (Чирчиқ) – «Ардус» (Тошкент) 3:1 (1:1)
Голлар: Илҳом Юсуфжонов (16), Баҳодир Аҳмедов (32), Клим Тюгаев (40) – Аъзам Саидаҳмадов (20).

Максам-Чирчиқ:
Дарвозабон: 12.Клим Тюгаев, Ўйинчилар: 8.Умид Холматов, 7.Хуршид Тожибоев, 6.Илҳом Юсуфжонов, 10.Баҳодир Аҳмедов.
Захирада қолганлар: 1.Аъзам Матвалиев; 9.Николай Одушев, 11.Шавкат Деканов, 14.Максим Гуляев, 5.Жасур Содиқов, 4.Жавлон Аноров, 3.Янис Манзукас, 16.Ғулом Мамажонов, 61.Рустам Гафаров
Бош мураббий: Абдуғаппор Гафаров

Ардус:
Дарвозабон: 12.Николай Кравченко, Ўйинчилар: 14.Константин Свиридов, 7.Дилшод Раҳматов, 11.Артур Юнусов, 10.Шахзод Бўриев;
Захирада қолганлар: 16.Мурод Азаматов; 2.Зариф Бегулов, 4.Аъзам Саидаҳмадов, 6.Элдор Ҳошимов, 9.Дилшод Ирсалиев, 15.Жамолиддин Шарипов, 3.Фарҳод Абдумавлонов.
Бош мураббий: Бахтиёр Тоғаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика