Latest news

00:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  73 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  38 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

Футзал. Коронавирус сабаб қолдирилган Осиё чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди News

Футзал. Коронавирус сабаб қолдирилган Осиё чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтиши лозим эди.

Афсуски, Хитойда тарқалган Коронавирус сабаб мусобақа номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида 3 февраль куни хабар берилганди.

Коронавирус сабаб футзал бўйича Осиё чемпионати номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида мусобақа қачон ўтиши маълум бўлгани ҳақида ёзди. Унга кўра, футзал бўйича Осиё чемпионати 5-16 август кунлари бўлиб ўтади. Бундан мақсад, шу йилнинг 12 сентябридан 4 октябрига қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмаларини аниқлаштириш.

Ўз навбатида футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам 2-13 декабрь саналарига кўчирилди.

"Ҳар иккала мусобақанинг бўлиб ўтадиган саналари расман ОФКнинг футзал ва пляж футболи қўмитаси, кейин Ижроқўм томонидан тасдиқланиши керак. Булар барчаси расмиятчилик", - дейилади Никимбаев каналида.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.


Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.


Осиё чемпионати қолдирилгани сабаб футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ йиғинни якунлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика