Latest news

17:10Про лига. "Хоразм" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  1 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  1 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз" News

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашувида Қозоғистон билан куч синашди.

Қозоғистон Европа вакили бўлиб, жаҳон рейтингида 7-ўринда кетмоқда. Биринчи ўйинда дуранг қайд этган вакилларимиз иккинчи баҳсда рақибдан устун келишди. Терма жамоамизнинг 6 та голидан 3 тасига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса бу ўйин ва Осиё чемпионатига тайёргарлик ҳақида Ропиевга юзландик. 



"Бундан олдин ҳам Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйнаганимиз учун тасаввур бор эди. Улар Жаҳонда рейтингда етакчилар қаторида. Кучли терма жамоа ҳисобланарди. Биз ҳам улардан кам бўлмаган ҳолда боримизни бериб ўйнадик. Бу беллашув Осиё Кубогига тайёр ҳолда боришимизга замин яратади. Улардан устун томонимиз шунда бўлдики, бизда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кучли эди.

Янги мураббийга бошида мослашиш қийин бўлди. Ўртоқлик учрашувлари ва машғулотларда турли тактик схемаларига мослашдик. Биз ҳар сафар Осиё чемпионатидан медаллар билан қайтганмиз. Бу сафарги мусобақада насиб қилса янги тарих яратамиз",- дейди Ихтиёр Ропиев. 


Rating: +4   

Comments

   
11 apr 17:14:17
Navbahor_1990
Xar bir uyinni final dep bilinglar
   
10 apr 20:05:48
Тож
Асосийси ишонч ва чемпионлик!
   
10 apr 18:44:33
A1981
Чемпионлик
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика