Latest news

22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  0 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  10 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0 20:16ПСЖда 7-рақамнинг янги эгаси маълум!  1 19:59Гави: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси"  6 19:34Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади"  11 19:10Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди!  8 18:58Расман: Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"га қайтди!  1 18:37Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғинга киришди  0 18:14"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди!  23 17:3217 ёшли Месси Франция Кубогида дубль қайд этди  4 17:04"Барса" "Камп Ноу"даги 475 та VIP-ўринни 30 йилга 100 миллион евро эвазига сотди. Клуб Ла Лигани 31 декабрда огоҳлантирган  16 16:19Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?  25

Футзал. Иккинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси News

Футзал. Иккинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича XIX миллий чемпионатимизнинг биринчи тур, иккинчи кунги беллашувлари ўтказилди.
Биз эса одатга кўра, кечаги куннинг энг, энг, энгларини танлаб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Когон” – “Бунёдкор” 2:1

Кетма-кет иккинчи кундирки “Бунёдкор” иштирокидаги баҳс энг кескин ўйин бўлмоқда. Гарчи, дарвозаларга учтагина тўп киритилган бўлсада, ўйин жиҳатидан жуда ҳам кескин беллашувга гувоҳ бўлдик.



Энг қизиққон мураббий: Абдулла Бўриев (“Бунёдкор”)

Жуда ҳам қийин ўтган ўйинда ўз шогирдларининг бир лаҳза ҳам хушёрликни йўқотмасликлари учун тинимсиз тарзда кўрсатмалар бериб турган Абдулла Бўриев футзалимиздаги энг қизиққон мураббийлардан бири. Мураббийларнинг эмоционал ҳаракатларини “илиб” олиш учун кўпинча вазиятини пойлайсиз, Абдулла Бўриевда эса ортиқча кутиб туришингиз шарт эмас, доимо қизиққонликни намойиш этиб турадилар.



Энг яхши ўйинчи: Жавлон Аноров (“Олмалиқ”)

Биринчи куни “Олмалиқ”нинг бошқа бир ўйинчиси Андрей Шлема энг яхши бўлган эди, бугун эса унинг жамоадоши Жавлон Аноровни куннинг энг яхши футзалчиси деб топдик. Жавлон рақиб дарвозасига учта тўп киритди ва ўйин давомида жуда ҳам фаол бўлди.



Энг чиройли гол: Даврон Абдурахмонов (“Ардус”)

Бугунги ўйинда Даврон Абдурахмонов чирчиқликлар дарвозасига иккита тўп киритди, биз унинг биринчи голини кун голи деб топдик. Ўткир бурчакдан берилган зарба чиройли голга айланди.



Энг яхши дарвозабон: Олег Тукмаков (“Локомотив”)

Тошкент дербисида “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабада дарвозабоннинг улуши катта бўлди. У ўйин давомида рақибнинг кўплаб голли вазиятларини йўққа чиқара олди. Учрашув охирларида ўзи ҳам гол уришга уриниб кўрди, лекин аниқлик етишмади.



Энг яхши жамоа: “Локомотив”

Ўтган мавсумдаги чемпион бўлган таркибнинг жуда катта қисми ўзгариб кетганига қарамай “темирйўлчилар” аутсайдерга айланиб қолишмади. Кўплаб янги ўйинчилар ҳаракат қилганига қарамай, рақибга ҳеч қандай имкон қолдирилмади.



Энг омадсиз жамоа: “Бунёдкор”

Кечаги куннинг энг омадсиз жамоаси – “Бунёдкор”. Учрашув давомида 1:1 ҳисоби ушланиб турди, бунинг устига рақибдан кўра кўпроқ ҳужумлар уюштирилаётган эди. Аммо, 39 дақиқада тўп ўтказиб юборилди ва клуб очкосиз қолиб кетди.



Энди эса иккинчи куннинг рамзий терма жамоасини кўриб чиқишингиз мумкин.

Дарвозабон: Олег Тукмаков (“Локомотив”)
Ўйинчилар: Артур Юнусов (“Ардус”), Ғулом Мамажонов (“Насаф”), Жавлон Аноров (“Олмалиқ”), Санжар Зияханов (“Локомотив”)
Заҳирадаги ўйинчилар: Даврон Абдурахмонов (“Ардус”), Андрей Шлема (“Олмалиқ”), Сарвар Шоахмедов (“Локомотив”), Рашид Жабборов (“Когон”)


Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика