Latest news

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  4 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  3 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради" News

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради"

Тажрибали футзал мураббийи ва терма жамоага бир нечта ўйинчиларни етказиб берган Дилшод Хайдарқулов Парагвайга қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот учун, Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги футзал миллий жамоаси эртага, 17 сентябрь куни Парагвайга қарши Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувини ўтказади. 


- Аввало Жаҳон чемпионати бошлангани билан барчани табриклайман. Мундиалга юртимиз мезбонлик қилаётгани қувонарли ҳолат. Бу ўзбек футзали, мураббийлар учун фойдали деб ўйлайман. 

- Биринчи турда Нидерландия билан куч синашдик. Дастлабки бўлимда жамоамиз ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларига келишди. Бу табиий ҳолат. Айтишим мумкинки, таркибимиз анча ёшарган. Аброр Ахметзянов, Фазлиддин Ботиров, Самариддин Беркинов учун дебют Жаҳон чемпионати. Шунга қарамай улар ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. 

- Жароҳатлар ўз таъсирини ўтказяпти. Суннат Жўраев, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Равшан Элибоевлар бўлганида Нидерландияни аниқ ютар эдик. 3-3 яхши ҳисоб, лекин икки очко йўқотдик. Ўйин охирида Ҳусниддин Нишонов катта саҳнага чиқди. Ушбу турнирда Ҳусниддиндан кўп нарса кутяпман. У топ даражадаги футзалчи. Жаҳон чемпионатида ўз номини қолдириши керак. Қолганлар ҳам ёрқин ўйин кўрсатишига ишонаман. 

- Парагвайга қарши ўйин кўп нарсани аниқлаб беради. Энг асосий ўйинда ғалаба қозониш муҳим. Бу рақибдан устун келсак гуруҳда пешқадам бўлишимиз имкони пайдо бўлади. Умид қиламанки, энг яхши натижамизга эришамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика