Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  125 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Футзал. “C” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани News

Футзал. “C” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Tags :  Футзал
10 февраль куни футзал бўйича Осиё чемпионати олдидан “C” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи): “Гуруҳимиз кучли, лекин биз ҳам бўш келмаймиз. Барча учрашувларда охиригача бор кучимиз билан ўйнаймиз. Таркибимизда ёшлар жуда кўп, уларга ишонамиз. Барча мураббийларга омад тилайман”.  

Виктор Херманс (Таиланд бош мураббийи):
“Мусобақага имкон қадар яхши тайёргарлик кўрдик, баъзи муаммоларни айтмаганда қитъа чемпионатига яхши кайфиятда етиб келдик. Осиё чемпионатида кучли бешталикка кириш учун салоҳиятимиз етади”.

Бруно Гарсия (Вьетнам бош мураббийи):
“Юз фоиз тайёрландик. Ўйлаган барча режаларимизни амалга оширдик. Вьетнам мамлакатида спорт ва футзалнинг ўсганини исботламоқчимиз. Ўз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз”.

Ченг Юнг Шен (Хитой Тайпеи бош мураббийи): “
Гуруҳда кучли жамоалар бор. Ўз мақсадимизга босқичма босқич эришмоқчимиз. Мусобақада кўплаб ёш футзалчилар билан иштирок этамиз. Осиё чемпионатида ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.



- Рақибларни қанчалик ўрганиб чиқдинглар?
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи):
“Таиланд ва Вьетнамнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Хитой Тайпеи анча ўзгарган. Барча жамоаларга қарши бир хилда тайёргарлик кўрдик”.

Виктор Херманс (Таиланд бош мураббийи): Профессионаллик дегани доим рақибни ўрганиб чиқиш деганидир. Сабаби бу ерда ўтирган ҳар бир мураббий рақибни ўрганмадим демайди. Барча ҳамкасбларимга омад тилайман.

Бруно Гарсия (Вьетнам бош мураббийи): Барча рақибларимизни биламиз. Улар турли усулларда турли тактикаларда ўйнашади. Таиланд гуруҳимиз фаворит. Улар нафақат гуруҳда балки мусобақада фаворит. Хитой Тайпеи ва Тожикистон терма жамоалари ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо биз уларга қарши чора тадбирлар ишлаб қўйганмиз. Ўйинларда уларни ишлатишга ҳаракат қиламиз.

Ченг Юнг Шен (Хитой Тайпеи бош мураббийи): Вьетнам терма жамоаси охирги йилларда жуда кучайди. Бруно Гарсия жуда тажрибали мураббий, у яхши иш олиб борди. Биринчи ўйин доим қийин бўлади. Менимча бу ўйин мусобақани безаб беради деб ўйлайман.

- Мусобақада қайси жамоалар ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи):
- Ўтган чемпионат совриндорлари фаворит ҳисобланади. Чемпион Япония, Эрон, Таиланд ва абатта мусобақа мезбони Ўзбекистон терма жамоаси.

- Тожикистон терма жамоаси мусобақага қандай тайёргарлик кўрди? Гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
Ҳусайин Шодиев (Тожикистон бош мураббийи):
- Тўғри таркибга бир қатор футзалчиларни жалб қила олмадик. Аммо таркибимизда ёш ва чаққон футболчилар бор. Гуруҳда чиқишга уриниб кўрамиз.

- Таиланднинг тайёргарлиги нима учун кучли бўлмади деб айтдингиз?
Виктор Херманс (Таиланд бош мураббийи):
- Декабрь январь февраль ойларида таълим олиш ойлари ҳисобланади. Бу давр ичида барча ёшлар таълим олишлари керак бўлади. Шу боис Ўзбекистонга эрта кела олмадик, олдинда Таиландда сайловлар жараёни кутиб турибди. Аммо бу шароитда энг яхши тайёргарлик кўрдик деб айта оламан.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика