Latest news

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  4 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  4 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Футзал. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийлар фикрлари News

Футзал. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийлар фикрлари

Tags :  футзал
Бугун бўлиб ўтган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур 1-кунги баҳсларидан кейин мураббийлар шундай фикрларни билдиришди.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

 – “Насаф” билан ўйинимиз қийин кечди. Рақибларимиз жиддий қаршилик кўрсатишди. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинда боришди, биз ҳатто пенальтидан ҳам фойдалана олмадик. Лекин шогирдларимга раҳмат, ўзларини йўқотиб қўйишмади, оҳиригача курашишди ва керакли натижани қайд этишди. Камчиликларимизни ўрганамиз, таҳлил қиламиз. Таркибимизнинг ярми янги келган йигитлардан иборат, уларнинг жамоа билан мослашиб кетиши учун вақт керак бўлади. Ишлашда давом этамиз.

Алишер Юсупов (“Насаф” футзал жамоаси бош мураббийи): 

- Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, ўйин жуда чиройли ўтди. Мазмунли хатти-ҳаракатлари учун шогирдларимдан миннатдорман. Аслида ўйин тенг курашлар остида кечди, рақиб дарвозаси олдида юзага келтирган бир қатор хавфли вазиятлардан фойдалана олмадик. Фақат ўз хатоларимиз эвазига очко йўқотдик. Рақибимиз АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйинни ёмон бошламадик, айниқса дастлабки тўрт дақиқада рақиб дарвозасига тезкор учта гол киритганимиз бизнинг фойдамизга ишлади. Футзалчиларимиз бироз хотиржамликка берилишгандек бўлганида рақибларимиз гол уришди. Кейин барибир ўйин тизгини яна ўзимизда бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам шу вазият – биз томондан тезкор голлар, рақибнинг жавоби, яна шогирдларимнинг маҳорати... “Строител-Зарафшон” таркиби анча ёшарган, лекин биринчи турдаги ўйин услубига нисбатан ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди. Бир сўз билан айтганда тажриба эвазига биз ғалаба қозондик. 

Искандар Маҳмудов (“Строител-Зарафшон” футзал жамоаси бош мураббийи): 

- Рақибимиз техник ва тактик томондан бизга нисбатан анча кучли. Бизникилар энди-энди ўйин амалиётига эга бўлиб, тажрибаларини ошириб боряпти. Давралар оралиғида тажрибали футзалчиларни жалб этиб, ўйинимизни шакллантирмасак бўлмайди. Насиб қилса иккинчи даврада муваффақиятсиз серияларимизга чек қўйишга ҳаракат қиламиз.

Абдулла Бўриев (“Бунёдкор” футзал жамоаси бош мураббийи): 

- Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, йигитларим Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўп сургандек бўлишди. Сабаби, рақибимиз таркибининг 80% терма жамоа аъзолари, уларнинг аксарияти эса Жаҳон чемпионати иштирокчиси. Шундан келиб чиқиб ўйинни осон кечмаслигини билардик.

Кучли жамоага қарши алоҳида ўйин услуби ишлаб чиқдик. Шогирдларим барча талабларимни бажаришди, рақибга қарши муносиб ҳаракат қилишди. Ортда бориб ҳисобни тенглаштирдик ҳам. Лекин ўзимиз йўл қўйган майда хатолар, қолаверса, рақибнинг халқаро тажрибаси туфайли мағлубиятга учрадик.

Эртага янада кучли рақибга қарши майдонга тушамиз. Имкон қадар хатоларимизни камайтириш, рақибдан устун келиш йўлларини излашимиз учун эса вақтимиз кўп эмас, лекин ҳаракатни давом эттирамиз.

Баҳодир Аҳмедов (“Huaxin-Жиззах” футзал жамоаси бош мураббийи): 

- “Бунёдкор” жамоаси футзалчи ва мураббийларига раҳмат айтмоқчиман. Жуда чиройли, мазмунли ўйин намойиш этишди. Бугун ҳам аввалгилардек кўплаб майда хатоларга йўл қўйдик, қанчадан-қанча вазиятлардан фойдала олмадик. Лекин олдимизга қўйган асосий вазифани бажардик – уч очкони қўлга киритдик. Кейинги ўйинларда имкон қадар хатоликка йўл қўймаслик, янада мазмунли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Абдужаббор Ғаппоров (“Максам-Чирчиқ” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Мавсумдаги энг ёмон ўйинларимиздан бири бўлди. Қанчадан-қанча вазиятларни кўкка совурдик. Ваҳоланки бекободликлар таркибида дарвозабон бўлмаган ўйинчи дарвозани қўриқлади. У маҳорат кўрсатди демаган бўлардим, бизникилар тепган тўплар унга бориб тегаверди. Аксинча, улар ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишди. Бугун рақибимиз кучли кўринди – тўп билан ва тўпсиз ҳаракатларда ҳам, таблодаги ҳисобда ҳам. Уларни табриклайман.

Равшан Ражабов (“Металлург” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугун шогирдларим ўйинидан кўнглим тўлди. Ҳам чиройли, мазмунли тўп суришди, ҳам якунда кучли рақиб устидан ғалаба қозонишди. Ютуғимизнинг бош омили эса ҳимоявий тактикани танлаганимиз бўлди. Навбатдаги учрашувда эса рақибга қараб тактика яна ўзгаради. Муҳими - шогирдларим ўгитларимдан тўғри хулоса чиқаришаётганлигида.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика