Latest news

23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  0 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1

Футзал: Бугун Осиё чемпионатига қуръа ташланади News

Футзал: Бугун Осиё чемпионатига қуръа ташланади

2016 йилда Тошкентда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими 2015 йилнинг 2 декабрь куни, Тошкентдаги “Зарафшон” кино-концерт саройида ўтказилади.

Унда финал босқичида қатнашадиган жамоалар ва ОАВ вакиллари иштирок этади. Тадбир 18:00да бошланади. Аввалроқ саралаш ўйинлари натижасига кўра финал босқичига йўл олган 13та терма жамоа номи аниқланган эди. Улар: Ливан, Қатар, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Таиланд, Австралия, Малайзия, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ҳамда Хитой Тайпей футзал терма жамоларидир.

Ушбу 13 жамоадан ташқари Япония ҳамда Эрон терма жамоалари аввалги қитъа чемпионатида юқори ўринларни эгаллагани учун, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида Тошкентдаги финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олган.


Биринчи саватча: Ўзбекистон, Япония, Эрон, Таиланд.

Иккинчи саватча: Австралия, Ливан, Вьетнам, Ироқ.

Учинчи саватча: Қирғизистон, Хитой Тайпеи, Малайзия, Хитой.

Тўртинчи саватча: Тожикистон, Қатар, Иордания, Саудия Арабистони.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика