Latest news

09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  3 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

Футзал. Бугун 12:00. АГМК Эрон чемпионига қарши баҳс олиб боради News

Футзал. Бугун 12:00. АГМК Эрон чемпионига қарши баҳс олиб боради

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони АГМК клуби мусобақани Ливан чемпиони "Банк Бейрут"га қарши 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган эди. Бугун Александр Петров бош мураббийлигидаги жамоамиз Эрон чемпиони "Мес Сунгун" билан беллашади.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади. Учрашувни "Спорт" телеканалида тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Гуруҳнинг яна бир ўйини "Сипар" (Тожикистон) ва "Банк Бейрут" (Ливан) ўртасида бўлиб ўтади. Бу учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да старт олди.

Эслатма: АГМК гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун бугун форсларни енгиши шарт. Агар олмалиқликлар мағлуб бўладиган бўлишса ва нариги ўйинда "Банк Бейрут" тожикистонликларни таслим этса унда АГМК муддатидан олдин чорак финалдан қуруқ қолган бўлади.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика