Latest news

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  4 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Футзал. АГМК суперкубок ғолибига айланди News

Футзал. АГМК суперкубок ғолибига айланди

Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Жиззах Кентекс" - АГМК учрашуви бошланмоқда.

"Жиззах Кентекс" 5:9 АГМК

Голлар: Элбек Тўлқинов, Дилшод Раҳматов, Анасхон Раҳматов, Илҳомжон Ҳамроев (дубл) - Авазбек Абдувалиев, Абдулла Солиҳов (дубл). Давронжон Абдураҳмонов, Давлат Ибрагимов (дубл), Хайрулло Солиҳов (дубл), Равшан Исматуллаев

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Олмалиқ клуби суперкубок ғолиби!

40. АГМК футзалчилари бўш қолган дарвозага кетма кет 2 та гол уришди.

Ихтиёр Ропиевнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Бурчак тўпи.

40. Вай! Равшан Исматуллаев 2-бор бўш дарвозага гол уролмади.

39. Абдураҳмоновнинг зарбаси ноаниқ кетди. Бу орада АГМК футзачилари бўш қолган дарвозани ишғол қила олишмади.

37. Майдонда Умаровнинг йўқлиги бу гал панд берди. Равшан Исматуллаев АГМКнинг 7-голини урди.

Гол! Ўйновчи дарвозабон фойда келтирди. Ҳамроев ҳисобни қисқартирди.

36. Жиззах клуби ўйновчи дарвозабонни майдонга чиқарди. Бу вазифани Илҳом Ҳамроев бажаради.

35. Гол! Олмалиқлик футзалчилар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Хайрулло Солиҳов ўз номини таблога ёздирди.

33. Даҳшат! Ибрагимов бу сафар "Кентекс"нинг бўш қолган дарвозасига гол уролмади.

31. Гооооол! Дарвозабон майдон марказигача чиқиб, бошланган ҳужумни Абдулла Солиҳов голга айлантирди. Энди АГМК олдинга ўтиб олди.

29. Аббосбек Ўлмасбековдан ажойиб сейв!

28. Гоооол! АГМК футзалчилари ҳисобни тенглаштиришди. Давлат Ибрагимовга тасанно!

Гоооол! Жиззахликлар устунликни голга айлантира олишди. Илҳомжон Ҳамроев ўз номини таблога ёздириб қўйди.

23. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари тўп назоратига урғу қаратишмоқда.

21. Иккинчи бўлим старт олди. Кузатамиз.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

20. Номинал мезбонлар қулай имкониятдан фойдалана олишмади.

Гоооо! Давронжон Абдураҳмонов жарима зарбасидан унумли фойдаланди.

19. АГМК футболчилари қулай нуқтадан жарима тўпи ишлаб олишди.

19. Анасхон Раҳматов жамоасининг 3-голини уриб, "Жиззах-Кентекс"ни олдинга олиб чиқди.

16. Зарба! Дилшод Раҳматов мувозанатни тиклади.

14. Гоооол! Абдулла Солиҳов дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди - 1:2.

12. Қоида бузишлар бўйича АГМК футболчилари фаолроқ (3:0).

10. Бириничи бўлимнинг экваторига етдик. Томонлар биттадан гол билан кифояланишмоқда.

7. Гоооол! Авазбек Абдувалиев ҳисобдаги мувозанатни тиклади.

5. Олмалиқлик футзалчилар ҳужумларга зўр беришмоқда.

4. Гоооол! Элбек Тўлқинов жиззахликларни ҳисобда олдинга ўтишини таъминлади.

1. Учрашув старт олди! Иккала жамоага омад тилаймиз

19:00 - "Жиззах Кентекс" - АГМК

"Жиззах Кентекс"

Биринчи бешлик: 1. Рустам Умаров, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 9. Элбек Тўлқинов, 10. Шаҳрам Фахриддинов.
Захира: 12. Тўйчибой Бердиев, 2. Анасхон Раҳматов, 5. Суннатилло Дархонов, 7. Дилшод Раҳматов (С), 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11. Шуҳрат Тожибоев, 13. Дилмурод Жумаев, 14. Хушнур Эркинов, 17. Суннатулла Жўраев.

АГМК
Биринчи бешлик: 2. Аббосбек Ўлмасбеков, 4. Авазбек Абдувалиев, 6. Абдулла Солиҳов, 9. Давлат Ибрагимов, 10. Даврон Валижонов.
Захира: 12. Рамил Алмамедов, 3. Ҳусанхон Ғаниев, 5. Хайрулло Солиҳов, 7. Давронжон Абдураҳмонов (С), 8. Тимур Садиров, 11. Равшан Исматуллаев, 13. Музаффар Абдукаримов, 15. Тоҳирбек Абдукаримов, 17. Фарҳод Қодиров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика