Latest news

13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  4 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  8 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди News

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига йўл олди.

Бугун тунда терма жамоамиз делегацияси Осиё кубоги финал босқичида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига учиб кетди. Учинчи бор ташкил этилаётган қитъа чемпионатида 12 та жамоа ғолиблик учун паркетга чиқади. Фаррух Зокиров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси қизлари «А» гуруҳида мезбонлар – Хитой, шунингдек, Хитой Тайпейи ҳамда Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

6 май куни Ҳоҳҳот шаҳрида старт оладиган Осиё кубоги мусобақаси 17 май санасига қадар давом этади. Бундан олдинги қитъа кубоги баҳслари 2015 йили Малайзия, 2018 йили Таиланд мамлакатларида ташкил этилганди. 

Аввалги Осиё кубоги финалларида Эрон Ислом Республикаси ҳамда Япония аёллар терма жамоалари куч синашишган ва ҳар иккала финалда форс футзалчиларининг қўли баланд келган. Иккала чемпионатда ҳам бронза медалини Таиланд терма жамоаси бегона қилмаган. 2015 йили таиландликлар 3-ўрин учун курашда мусобақа мезбонлари — Малайзия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган бўлса, орадан учи йил ўтиб тайликлар энди ўз уйларида Ветнам терма жамоасини ўйиндан кейинги пенальтилар церийасида доғда қолдирган. 

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг доимий иштирокчиларидан бири саналади. қизларимиз 2015 йилги қитъа биринчилигида гонконг билан дуранг ўйнаб, Малайзия ҳамда Эронга имкониятни бой бериб қўйган ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган. 2018 йилги қитъа чемпионатида эса қизларимиз «D» гуруҳида Туркманистон устидан ғалаба қозониб, Эронга ютқазган бўлсада, плей-офф йўлланмасини қўлга киритган. 

Чорак финалда қизларимиз кунчиқар юрт вакиллари – Япония тер ажамоасига ютқазиб қўйгач, мусобақада иштирокини тўхтатган. Бу гал Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатига учинчи марта йўл олаяпти. Фаррух Зокиров бошчилигидаги мураббийлар штаби Осиё кубогига оптимал таркибни олиб кетаяпти деб бўлмайди. Мамлакатимизнинг бир қатор иқтидорли қизлари катта футбол мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олганлиги боис, футзал чемпионатига қўйиб юборилмади. Шундай бўлсада, биз Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирокни кутиб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика