Latest news

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  47 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Футзал. БМБ Ўзбекистон МТЖнинг 7 нафар ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди News

Футзал. БМБ Ўзбекистон МТЖнинг 7 нафар ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди

Ортда қолган мавсумда футзал бўйича Биринчи лигада Жиззахнинг БМБ жамоаси чемпион бўлган ва Олий лигага йўлланмани қўлга киритган эди.

Нодир Элибоев бош мураббийлигидаги жамоа янги мавсумда ўз олдига Олий лига чемпионлигини вазифа қилиб қўймоқчи. Шу кунларда БМБ жамоаси қатор трансферларга қўл урди.

"Локомотив", АГМК, "Жиззах Кентекс" ва "Каспий" (Қозоғистон) жамоаларидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 7 нафар аъзоси жалб қилинди. Бундан ташқари, терма жамоага номзод ҳисобланган Дилмурод Шавкатов ҳам келди. Янги олиб келинганлар рўйхатида амалдаги тўпурар Акбар Усмонов, Олий лиганинг ўтган йилги энг яхши футзалчиси Ҳусниддин Нишонов, терма жамоа етакчиларидан бири Даврон Чориевлар бор.

БМБ жамоасига келиб қўшилганлар:

1. Дилмурод Шавкатов ("Локомотив"дан)

2. Акбар Усмонов ("Локомотив"дан)

3. Машраб Одилов ("Локомотив"дан)

4. Музаффар Аҳаджонов (АГМКдан)

5. Равшан Элибоев ("Каспий", Қозоғистондан)

6. Ҳусниддин Нишонов ("Жиззах Кентекс"дан)

7. Даврон Чориев ("Жиззах Кентекс"дан)

8. Аббос Элмуродов ("Жиззах Кентекс"дан).

9. Жаҳонгир Нарзуллаев ("Дизак"дан)


Бундан ташқари, БМБ 3 нафар ўйинчи билан шартномани узайтирди. Булар: Фернандо де Соуза, Шаҳзод Саъдиев (жамоанинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси) ҳамда Шавкат Ибрагимов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика