Latest news

16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  0 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  4 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш” News

Футзал. Аҳад Юсупов: “Мақсадимиз – ортга ғалаба билан қайтиш”

25 - 30 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон номидан мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси қатнашади. Шу муносабат билан “темирйўлчилар” бош мураббийи Аҳад Юсуповни суҳбатга чорладик.

- Жамоа Осиё Чемпионатига қаерда ва қай тарзда тайёргарлик кўрди?
- Мусобақага Тошкентда тайёргарлик кўрдик, бизга йиғин ўтказишимиз учун барча шароитларни яратиб берган раҳбарларимизга рахмат айтаман. Пойтахтда ўтказилган йиғин давомида тўртта клуб билан ўртоқлик ўйини ўтказдик, улардан бири “Ардус” бўлди. Умумий олиб қараганда тайёргарлигимиздан кўнглим тўлди.

Бу “Локомотив” учун биринчи катта мусобақа бўлгани учун бизга фақатгина халқаро тажриба ҳалал бериши мумкин. Чунки, таркибимиздаги кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи халқаро мусобақа. Ўйин бўйича эса ҳаммаси жойида ва биз Осиё Чемпионатига тайёрмиз.

- Таркибга легионер футзалчилар таклиф этилдими?
- Албатта, Озарбайжоннинг “Араз” (Нахичевань) клуби сардори Виталий Борисовни таклиф этдик. Ҳозир у жамоа сафига келиб қўшилган, Ўзбекистонга келиб ўйнаш ўзи учун ҳам қизиқ бўлгани учун таклифимизга ижобий жавоб қайтарди.

- Мусобақада ким асосий дарвозабон бўлади?
- Айни пайтда “Максам-Чирчиқ”дан Клим Тюгаевни сафимизга қўшиб олдик, у “Локомотив”да ижара асосида тўп тепади. Лекин, унинг оёғида кичик жароҳат бор. Агар, 25 августда ўтказиладиган биринчи турдаги ўйинимизга қадар тўлиқ тайёр бўлса айнан Клим асосий дарвозабон бўлади. Акс ҳолда Олег Тукмаков дарвозани қўриқлайди. Ҳар икки дарвозабонимизнинг ҳам савияси деярли бир хил, лекин Климда халқаро тажриба кўпроқ, шунинг учун ҳам унга асосий дарвозабон сифатида қараяпмиз.

- Таркиб борасида муаммолар йўқми?
- Ўйлайманки, бизда таркиб борасида муаммолар йўқ. Ўтган мавсум мамлакат чемпиони бўлган таркибдагиларнинг деярли барчаси Хитойга боради. Фақатгина, ёш ўйинчиларимиздан бири ҳисобланган Ислом Комолжонов мусобақага бормайди. Лекин, келажакда унда яна имконият бўлади деб ўйлайман.

- Тайёргарликни хорижда олиб бориш мумкинмиди?
- Биринчидан, Европа жамоалари ҳозир жисмоний тайёргарликни олиб бормоқда, бундай ҳолатда ҳеч бир клуб ўртоқлик ўйини ўтказмайди. Назорат учрашуви ўтказиши мумкин бўлган Осиё жамоалари эса Ченгду шаҳрида бизга қарши ўйнашади. Хориж жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказганимизда ўзимизга яхши бўлган бўларди, лекин ҳозирги ҳолатда ҳам ҳаммаси жойида деб ҳисоблайман.

- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилдими?
- Қитъа биринчилиги бўлгани учун ҳам Ўзбекистон номидан қайси жамоа иштирок этишидан қатъи назар ижобий натижани кўзлаб боради. Жамоамиз дебютант бўлгани учун ҳам фаворитлар орасида эмас, лекин олдимизга мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика