Latest news

09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  1 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  2 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  8 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  50

Футзал. Аҳад Юсупов: "Амалдаги чемпион сифатида муносиб иштирок этмоқчимиз" News

Футзал. Аҳад Юсупов: "Амалдаги чемпион сифатида муносиб иштирок этмоқчимиз"

Самарқандда давом этаётган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-турида амалдаги чемпион сифатида "Локомотив" ҳам иштирок этмоқда.
Жамоа бош мураббийи Аҳад Юсупов фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони. Биз нафақат бу совринни сақлаб қолиш учун , балки муносиб иштирок учун ҳам майдонга тушмоқдамиз. Айни вақтда турнир жадвалидаги ҳолатимизга у даражада ҳавас қилиб бўлмайди. Тушиниб турибман энди чемпионликни сақлаб қолиш жуда қийин бўлади", - дейди Аҳад Юсупов.

- Ўтган йилги таркиб кескин ўзгарган. Бунга сабаб нима?

- Биз Ўзбекистоннинг энг кучли футзалчиларини йиғиб чемпионликни давом эттиришимиз мумкин эди. Мен бу йили жамоани ёшлар билан тўлдирдим. Ўзбекистондаги энг иқтидорли ёшлардан иборат жамоа туздим дея оламан. Ҳар бир ёш футзалчимиз бир неча йилдан буён клуб билан бирга эди ва бу йил барчасига имконият бераман. Бу таркибдан уч йил натижа сўрамайман.

- Демак бу йилги иштирок соврин учун кечмайдими ?

- Бундай деб айтмаган бўлар эдим. Олдинда ҳали турлар ва қисмлар бор. Охиригача курашамоқчимиз. Мисол учун Самарқанддаги баҳсларда росманасига омадимиз келмади. Биринчи турда тайёр ғалабани дурангга алмашдик. Кеча эса иккита голдан сўнг олдинга ўтиб, барча қарши ҳужумларни ўтказдик. Ундан ташқари учта футзалчимиз соғлиғини йўқотиб майдонга туша олмади. Бу йил жамоалар жуда кучли. Ҳар бири соврин учун курашмоқда. Барча жамоалардан кучли футзалчилар бор. Энди ишимизни ўз меҳнатимиз билан кўрсатиш фурсати етди. Ёшларимиз ишончни оқлайди деб ўйлайман. Асосий вазифа эса терма жамоага муносиб бўлган футзалчиларни етиштириб бермоқчимиз. Ҳозир таркибимиздан Сарвар Шоаҳмедов ҳаваскор жамоадан миллий терма жамоа даражасигача чиқди.

Ҳумоюн Довуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика